2:49

Вақт, дўстлик ва бизнес

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Бир куни устоз шогирдидан сўради: Айтчи, мактабда сен учун энг муҳим нарса нима? Шогирд ўйланиб қолди, сўнг жавоб берди: Вақт. Устоз шогирдни мақтаб қўйди. Талабаларнинг эсдаликларида биз бу воқеа ҳақида қуйидаги шарҳни ўқидик: «Вақт буриб бўлмайдиган, сақланмайдиган ва кўпаймайдиган ягона бирликдир. Вақт бу энг муҳим нарса. Вақт бизнес соҳасида нафақат муҳим, балки жуда ҳам муҳимдир». Бир куни устоз ҳамма шогирдларини бир ерга жамлаб, улардан сўради: Сиз ҳозир шуғулланиб турган ишингиздан ташқари яна нималарни биласизлар? Мактабни назарда тутяпсизми, устоз? — кулиб сўради шогирдлардан бири. — Офарин! — олқишлаб қўйди уни устоз ва саволни аниқлаштирди:

Мактабга келишингизга сабаб бўлган бизнесдан ташқари кўлингиздан яна нималар келади? Шогирдлар қўлларидан келадиган ишлар ҳақида гапириб беришди. Маълум бўлишича, кимдир бузилган механизмларни созлар, баъзилар ҳисобкитоб ишларини олиб борар экан, ҳатто бир талаба илгари ветеринар бўлиб, жониворларни даволага- нини гапириб берди. Қолган ярми эса сотишдан бошқа ишлари йўқлигини тан олишди. Шунда устоз бу шогирдларига бошқа бирон ҳунар ўрганиб келмагунларича мактабга қайтиб келмасликларини буюрди.

Орадан ярим йилча вақт ўтиб мактабни тарк этган талабалар қайтишди. Улар устоздан нега бундай йўл тутганини сўрашди. — Сен истаган вақтингда савдони ташлаб бошқа бир иш билан машьул бўлишингни билганингда на савдо-сотиққа яхши муносабатда бўласан. Бу воқеа шуни маълум қиладики, мактабга бориб ҳунарларга ҳам эга бўлган талабалар қабул килинган. Бу устознинг доимий ўқиб-изланишда, ҳаракатланишда, ривожланишда бўлганини англатади. Яъни ўзи қабул килган коидаларга қатъий боғланиб колмай, уларни яхши томонга ўзгартирган, қўшимчалар киритган. Устоз, янги корхонани ким билан бирга ташкил этиш танловини мен қабул қилишим керак бўлган вазиятдаман. Сиз қандай маслаҳат берасиз, янги корхонани болалигимдан бери яхши биладиган дўстим билан бирга очайми ёки икки йилдан буён муваффақиятли ишлаётган киши биланми?

Бу ташкил этмоқчи бўлган корхонангдан келажакда нималар кутаётганингга боғлиқ, — жавоб берди устоз жилмайиб. — Агар ривожланишни истасанг, иш берадиган ҳамкорни танла, агар кўнгилхушлик, вақт ўтказиш учун корхона очаётган бўлсанг, болаликдаги дўстингни танлайвер. Устоз бир вақтлар «Бизнес устида қурилган дўстлик, дўстлик асосига қурилган бизнесдан кўра анча мустаҳкам» деб фикр билдирган.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид қизиқарли маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top