Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман.
Хусусий тадбиркорлик – кичик бизнеснинг энг кўп сонли қисмидир.
Республимка қонунчилигига мувофиқ, юридик шахс мақомидан хали ва
ишчиларни ёллаш ҳуқуқисиз мустақил меҳнат фаолияти билан
шуғулланаётган жисмоний шахслар, шунингдек, ҳамкорликда
тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган оилавий тадбиркорлик, деҳқон
хўжаликлари ва оддий ширкат иштирокчилари хусусий тадбиркор деб
юритилади.
Улар асосан саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги,
савдо, жамоат овқатланиш тармоқлари, хизмат кўрсатиш, ҳунармандчилик
ва шу каби ишлар билан машғул.
Микрофирмалар, кичик ва ўрта корхоналар хусусий тадбиркорликдан фарқли ўлароқ, юридик шахс сифатида фаолият кўрсатади. Ўзбекистонда қабул қилинган КЎБ корхоналарини тоифаларга ажратиш ҳуқуқий меъёрларига кўра у ёки бу тоифага қарашлилик ходимларнинг ўртача сони ва асосий фаолият соҳасига қараб белгиланади. Хусусан ўрта саноат корхоналарида ходимларнинг максимал сони 100 кишигача, кичик корхоналарда – 40 кишигача, микрофирмаларда эса – 10
кишигача бўлиши лозим.
Қонунда белгиланган тадбиркорлик шаклларининг ўзига хос
хусусияти бўлиб иқтисодий фаолият юритишда меҳнатни ташкил
қилишга, якка тартибдами, ёлланма меҳнатни жалб этиш асосидами, бир
гуруҳ бўлиб ёки ҳамкорликда тадбиркорлик шаклларини ўз ичига қамраб
олади.
Демак, тадбиркорликни қонуний-меъёрий хужжатлар талаблари ва
ташкилий таркибига қараб қуйидаги шаклларга тақсимлаш мумкин: якка
тадбиркор; хориж сармояси иштирокидаги корхоналар; акционерлик
корхоналар, холдинг, оффшор компанияси, консалтинг.
Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.