3:35

Кредитлаштириш самарадорлигини ошириш

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шуғилланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни эътиборингизга хавола этаман. Азизлар бугун, кредитлаштириш самарадорлиги ҳақида сўз юритамиз. Бизнесга молиявий ёрдам курсатувчи инфратаркибий тузилмаларга банклар, биржалар, суғурта компаниялари, инвестиция фондлари киради. Хозирги замон банкининг муваффакиятли ишлаши такдим этилаётган молия хизматининг жамоат талаб эхтиёжига қанчалик мувофиқ келишига ёки бошка банклар курсатаётган бир хил ва айнан ўша хизмат учун нархлар бирдек бўлган шароитда бир банкнинг бошкасига нисбатан нақадар рақобатбардошлиги, яъни нархга нисбатан уларнинг канчалик сифатли ва ракобатга бардошли булишига боғлик.

Кўпчилик банклар иқтисодиётда етарли даражада чекланган вазифа- депозитларига, омонатларни кабул қилиш ва кредитлар беришни бажаради, холос деб уйлайди. Хар қандай замонавий банк, ўзининг рақобатга бардошлигини сақлаб қолиш хамда айни пайтда хокимиятнинг молия хизматларига бўлган турли-туман ва тобора ўсиб борувчи эхтиёжларга мос холда иш кўриши учун янги вазифаларни ўзлаштириши лозим. Қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасининг асосий унсурларидан бири фонд биржасидир. У стандарт молиявий воситалари, яъни акциялар, облигациялар, векселлар, сертификатлар ва хоказолар билан савдо қилиш учун уюшган бозор бўлиб, уни қимматли коғозлар бозорини малакали катнашчилари ўзаро улгуржи операциялар ўтказиш учун ташкил этган.

Фонд биржасининг вазифаси билан боғлик тузилиши унинг фаолияти асосини ташкил этадиган қуйидаги қоидалар билан белгиланади: а) доимий харакатдаги бозорни вужудга келтириш; б) нархни аниқлаш; в) молия воситалари, уларнинг нархлари ва муомала шартлари хакида ахборот тарқатиш; г) молия воситачиларининг маҳоратларини қўллаб- қувватлаш; д) савдо коидаларини ишлаб чикиш. Биржанинг узи хеч нарса сотмайди ва сотиб олмайди, балки бундай улгуржи савдо ўтказиш учун коидалар ишлаб чиқади хамда шарт- шароит яратиб беради.

Контрактли жамғарма туридаги молия муассалари ўзлари ва мижозлар ўртасида тузилган узоқ муддатли шартномаларга мувофиқ маблағларни турли бадаллар асосида жалб қилади. Бундай муассасаларга турли-туман суғурта компаниялари ва хар хил пенсия фондлари киради.

Мазкур компаниялар жалб қилинган маблағларни гаровлик кредитларга, корпорацияларнинг акциялари ва облигацияларига, шунингдек ҳазина мажбуриятларига жойлайди. Мулкни сугурталаш компанияси бир қадар ликвидли активлар таркибига эга булиши мумкин. Бордию бизнесга ойид фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг ёки www.najot.com сайтига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Бизнесингизни, яъни тадбиркорлик фаолиятингизни Худо баракаласин ва мархаматласин. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top