2:22

Акционерлик жамияти ва холдинг

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман.

Акционерлик жамияти (корпорация) – бу жисмоний шахслар

капиталларнинг бирлашуви бўлиб, у акциялар чиқариш йўли билан бунёд

этилади. Акциялар фонд биржаларида муомалада бўлади – бир шахсдан

иккинчисига эркин ўтади ва акциядор учун унинг ҳиссаси ҳақидаги

хужжат ҳисобланади. Жамиятнинг омонатчи-акционерлар олдидаги мажбурияти, акция учун тўланган пул миқдори, яъни жамоат капиталига киритилган ҳиссаси

билан чекланади жамият мажбурияти бўйича фақат жамиятнинг ўзи ўз

мулки билан жавоб беради. У очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин.

Акционерлик жамияти (корпорация) – бу бизнеснинг кўпроқ демократик шаклидир, чунки бевосита ёки обуна бўлиш йўли билан акция сотиб олиш ва корхонада мулк эгаси бўлишга исталган инсон эришиши мумкин.

Холдинг – бу мулк эгалари томонидан бир қанча мустақил

ҳиссадорлик жамиятлари фаолиятини назорат қилиш мақсадида бунёд

этилган жамиятдир. Холдингга бирлашган корхоналар, одатда шўъба

корхоналар деб аталади. Холдинг ёки бош холдинг компанияси ўзининг

шўъба корхоналари акцияларининг назорат пакетларини ўзида жамлаш

йўли билан молия капиталини тўплайди. Акциялардан олинадиган

дивидендлар унинг асосий даромади ҳисобланади.

Холдинг компанияси ўз навбатида ўз акцияларини чиқариб ҳиссадорлик жамияти шаклида ҳам намоён бўлиши мумкин. Холдинг қатнашчисининг омонати пул

маблағлари, қимматбаҳо қоғозлар, асосий воситалар ёки бошқа моддий

бойликлар шаклида бўлади. Омонатлар қиймати барча холдинг

қатнашчилари иштирокида баҳоланади.

Холдинг компаниялари мустақил фаолият кўрсатувчи алоҳида

корхоналар акциялари назорат пакетларини битта шахс томонидан сотиб

олиниши орқали ҳам ташкил қилиниши мумкин.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top