3:04

Пул топишнинг ғайриоддий усуллари 1 Қисм

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Кўпчилигимиз оддий, қизиқарли бўлмаган ишларда ишлаймиз. Кимдир супермаркетда, ким мактаб ёки боғчада, яна кимдир соат 9:00 дан 18:00 гача офисда умрини ўтказади. Аммо янгиликка интилувчан, қизиқарлилик тарафдори бўлганлар учун бугунги бироз телбароқ бўлган дунёда ғайриоддий вазифалар ёки лавозимлар албатта топилади. Умуман олганда, пул топишнинг ғайриоддий усуллари талайгина. Уларнинг барчаси одамларнинг қанчалик тадбиркор бўлиши мумкинлигини исботлайди. Баъзи усуллар мутлақо қонуний ҳисобланса-да, кўпчиликка шубҳали, ақлга сиғмайдиган даражада телбанамо туюлади. Гарчи шаън, шарм-ҳаё, обрў-эътиборни ҳеч қандай пул билан ўлчаб бўлмаса ҳам, одамларнинг пул топиш учун қанчалик “узоққа” бориши мумкинлиги одамни баъзан ҳайратга солиши мумкин.

Энди эса пул топишнинг энг ғайриоддий, ажойиб ва таажжубли йўллари билан таништириш вақти етди. Япониянинг йирик шаҳарларида аҳоли жуда кўп. Айниқса, эрталабки ҳамма ишга отланган тиғиз вақтларда бу яққол сезилади. Шаҳар четидаги одам кўп бекатлар лиқ тўлади. Игна тушишига жой қолмайди.

Тўла вагонга сизни итариб киргазиб қўйишлари учун кимгадир пул тўлашларини тасаввурингизга сиғдира оласизми? Японияликлар учун бу одатий, ҳар куни учрайдиган ҳол. Шаҳар чеккасидаги бекатлар осия деб аталувчи ходимларни ишга олишади. Ходимларнинг вазифаси вагонларга иложи борича кўпроқ одамларни итариб киргазиб қўйишдан иборат. Ҳа, айтганча, осияларнинг яна бир вазифаси бор – бу вагондаги оломон орасидан ёриб чиқмоқчи бўлган йўловчиларни чиқариб олиш. Профессионал йиғичи.

Бу касб айниқса, Африкада оммалашган, улар анча вақтдан бери маданиятнинг ажралмас бўлаги ҳисобланади. Профессионал йиғичиларни яхшилаб йиғлаб бериши учун, атрофдагилар вафот этган одам жуда муҳим ва обрў-эътиборли одам экан, деб ўйлашсин дея махсус ёллашади. Осиёнинг баъзи мамлакатларида ҳам бундай қойилмақом йиғлаб берувчилар касбини эгаллаганларни топиш мумкин. Гарчи Ғарбда бу хизмат оммалашмаган бўлса ҳам профессионал йиғичиларни изловчи компаниялар онда-сонда учраб туради.

Энг харидоргир тупроқ.  

Қурувчилик ишларида бу хизматдан ҳамма жойда кенг қўлланилади. Аммо ҳозир гап бу хусусда эмас. Ирландиялик Пат Берк исмли одам ҳақиқий бизнесмендек фикрласангиз, имконсиз нарсанинг ўзи йўқ эканини исботлади.

У АҚШда яшаётган ирландиялик иммигрантларнинг авлодлари ҳақида кўп ўйларди. Ахийри улар вафот этгач, ҳақиқий ирланд тупроғини қабрларига сепиш керак, деган тўхтамга келди. Ҳар бир ўрами $15 дан тупроқни пуллай бошлади. Тупроқ эса унга мутлақо текинга тушарди. Унинг бизнеси муваффақият қозонди. Ҳозирги кунда у асос солган қабр учун тупроқ ташиш билан шуғулланувчи компаниянинг савдо ҳажми $1 млн.ни ташкил этмоқда!

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид қизиқарли маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top