2:24

Офшор компаниялари ва давлатлари

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман.

Оффшор компанияси-бу имтиёзли солиқ тўлаш (ёки буткул

тўламаслик) ҳудудида бунёд этилган корхона бўлиб, у рўйхатга олинган

жойда барқарор турмайдиган шахсларга тегишлидир. Кўпгина

давлатларда хорижий инвестицияларни кўпроқ жалб этиш мақсадида

киритилган омонатлар ҳақидаги ахборотнинг қонунчилик ёки анъанавий

кафолатлар йўли билан конфиден-циялигини (ошкор этмаслигини) таъмин

этувчи ва қатор имтиёзлар бериш тизими бунёд этилган бўлиб, бу тизим

хорижий тадбиркорларга уларнинг тадбиркорлик фаолиятини мазкур

давлат ҳудудида олиб бориш шарти билан жорий қилинади.

Одатда, оффшор корхонаси маъсулияти чекланган жамият ёки

компания шаклида бунёд этилади. Аммо, оффшор фаолияти учун бошқа

ташкилий-хуқуқий шакллар ҳам йўқ эмас, масалан, ширкатчилик,

хорижий компаниянинг шахобчаси шаклида ҳам бўлиши мумкин.

Баъзи бир давлатлар ва тайёр компанияни тезкорлик билан сотиб олиш йўли

билан «оффшор» ташкил қилиш мумкин. Бунда низом капиталининг энг

кам ўлчами бевосита ва билвосита қонун билан белгиланиши (Кипр,

Ирландия, Гибралтар) ёки умуман чегараланмаган бўлиши мумкин

(Гонгконг, Мадейа).

Консалтинг – бу ишлаб чиқаришга иш юзасидан хизмат кўрсатиш

соҳасида ихтисослашган фирмаларнинг ўз мижозларига маслаҳат хизмати

кўрсатиш ва техникавий лойиҳаларни экспертиза қилиш билан боғлиқ

иқтисодий фаолиятдир. Кичик бизнесда консалтинг бирлашмалари

тараққий топган маслаҳат хизмати бозорини бунёд этиш йўли билан

тадбиркорлик фаолиятининг тараққиётига ёрдам кўрсатади. Чунки, бу

каби хизматларни алоҳида фирмалар талаб даражасида амалга ошира

олмайдилар.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top