2:37

Консалтинг нима?

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман.

Консалтинг – бу ишлаб чиқаришга иш юзасидан хизмат кўрсатиш

соҳасида ихтисослашган фирмаларнинг ўз мижозларига маслаҳат хизмати

кўрсатиш ва техникавий лойиҳаларни экспертиза қилиш билан боғлиқ

иқтисодий фаолиятдир. Кичик бизнесда консалтинг бирлашмалари

тараққий топган маслаҳат хизмати бозорини бунёд этиш йўли билан

тадбиркорлик фаолиятининг тараққиётига ёрдам кўрсатади. Чунки, бу

каби хизматларни алоҳида фирмалар талаб даражасида амалга ошира

олмайдилар. Бундай бирлашмаларнинг асосий вазифалари

қуйидагилардан иборат:

ягона ахборот – сўровнома фондини яратиш ва ягона реклама

стратегиясини (йўналишни) амалга ошириш йўли билан уларнинг

аъзолари фаолиятини умум мақсадлар йўлида жамлаш;

маслаҳатчилик ташкилотларини тараққий топишига ва хорижий

инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш;

тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун шериклар танлаш.

Консалтинг бирлашмаларининг кичик бизнес соҳасида кенг

тарқалган маслаҳат хизмати турлари қуйидагилардан иборат: барча мулк

шаклларидаги корхоналарни рўйхатга олиш учун таъсис хужжатларни

тайёрлаш бўйича маслаҳатлар бериш; маркетинг бўйича изланишлар

ўтказиш; хусусийлаштириш, акционерлаштириш дастурларини ишлаб

чиқиш; ташқи иқтисодий фаолият бўйича маслаҳат бериш; реклама

стратегиясини ишлаб чиқиш, реклама материалларини тайёрлаш ва

уларни тарқатиш; хуқуқ, молия, ташкилий, бошқариш масалалари бўйича

маслаҳатлар бериш; ақлий (интеллектуал) мулкни ҳимоя қилиш масаласи

бўйича маслаҳатлар бериш; хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини

ошириш; тадбиркорлик ва кичик бизнесни тараққий топтиришга хизмат

қилувчи тадбирларни ўтказиш; фирма иш услубини ишлаб чиқиш;

хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси, маданияти, атроф

муҳитни ҳимоя қилиш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

инвестицияларни жалб қилиш, имтиёзли кредит олиш бўйича ва бошқа

маслаҳатлар бериш.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top