Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Худо “ўз вақтида” бизнинг эҳтиёжларимизни қондиради (қ. Гал. 6:9). Масиҳийлар кўпинча сўрашдан чарчайдилар ва таслим бўладилар. Бундай чекинишни имонлилар Худо бизнинг ибодатларимизга жавоб бермас экан, демак сўраганларимиз Унинг иродасига мос келмаслигини англатади деб оқлайдилар. Эсда тутинг, Худо ибодатларимизга жавобан:
унинг номидан сўрашимиз учун бизга беради;
ўз вақтида бажариш учун ўтинчни бажо келтиришни кейинга суриш (фақат У барини бошидан охиригача кўради).
рад этади ва “йўқ” дея жавоб беради, чунки зарур нарсани сўрамаймиз;
бошқа яхшироқ жавоб беради.
Исо бизни ибодатда қатъий бўлишга чақирди (қ. Лқ. 11:5–8). Бу Худо бизнинг муҳтожликларимизни тўлдиришни хоҳламаслигини англатмайди, аммо биз Уни илтимосимизни бажо келтиришига кўндиришга ҳаракат қиламиз. Аксинча, бу вазиятни фақат Худо тўла тушунади ва унга қачон ва қандай жавоб беришни билади. Қалбимизда Худога ишонч бўлса, биз муайян вазият учун ибодат қилишни бас қилишимиз мумкин. Келинг, Шомуил билан бирга айтамиз: “Ва мен ҳам Худо олдида ибодат қилишни бас қилмоқ учун гуноҳга йўл қўймайман…” (1 Шоҳ. 12:23).
Масиҳийлар кўпинча ибодатларида руҳан тушадилар, чунки Худо уларга аллақачон жавоб берганини тушунишмайди.
Баъзан, уларнинг ибодати муайян хусусиятга эга бўлмаганлиги учун, ё бўлмаса, Худо уларнинг муҳтожликларига қандай жавоб бериши кераклиги ҳақида олдиндан қарор қиладилар. Балким, улар ўзларининг вазиятларини фақатгина ёрқин ва кўзга ташланарли мўжизалар ҳал қилиши мумкин деб ўйлашар. Лекин, Худо вазиятни шундай ўзгартириши мумкинки, натижада муҳтожлик ўз–ўзидан, табиий равишда йўқолади. Етилган имонлилар кундалик ҳаётимизнинг барча ҳодисалари ва ҳолатлари Худо иродасига мувофиқ рўй беришини тушуниши керак. Бундайин таҳликали ва хавфли дунёда бизнинг ердаги нонимиз ва хавфсизлигимиз ўз–ўзидан Худонинг мўжизаси. Келинг, Худога бизнинг муҳтожликларимизга қандай жавоб бериши кераклигини уқтирмайлик. Аксинча, келинг, Уни бизга қилган кундалик ташвиши учун раҳматлайлик.