Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.
Рўза — мунтазам ибодатга баробар муҳим руҳий жабҳадир. Келинг, бу мавзуни тез–тез берилувчи саволларга жавоб ёрдамида ўрганамиз.
Ибодат қилиш ва рўза тутиш нима дегани?
Рўза — бу Худони биринчи ўринга қўйиш. Рўза — бу биз одатий ҳаёт тарзимизни қандайдир бир аниқ муаммо ёки вазият ҳақида ибодат қилиш учун тўхтатганда — юрак амримиздир. У озиқ–овқатдан тийилиш, баъзи ҳолларда эса, Худога диққатимизни жалб этишимиз учун сувдан воз кечишимиз ва руҳий масалаларга анча сезгир бўлмоғимизни билдиради. Рўза — бу шунингдек, ҳа ёки йўқ, кут ёки бошқа бир қандайдир жавоб олмагунингизча қатъий ибодатдир.
“Рўза” тушунчаси Инжилий тушунчами?
Қуйидагилар ҳақида фикр юритиб кўрайлик:
Мусо икки маротаба қирқ кундан рўза тутди (қ. Чқ. 34:28).
Дониэл йигирма бир кун давомида рўза (қисман рўза)тутди (қ. Дон. 10:3).
Йўэл имонлиларни рўза кунини белгилашга чақирди (қ. Йўэл 1:14; 2:12).
Эзра рўза ва йиғи вақти учун ёлғизланди (қ. Эзра. 10:6).
Илёс қирқ кун рўза тутди (қ. 3– Шоҳ. 19:8).
Антиохиядаги жамоат етакчилари рўза тутди (қ. Ҳав. 13:2–3)
Исо қирқ кун мобайнида рўза тутди (қ. Лқ. 4:2)
Павлус ва Барнабо рўза тутди (қ. Ҳав. 14:23; 27:33).
Иш мазмунига қараб, рўза Худога қалбимизни топширишимиз, гуноҳларимизни эътироф этишимиз ва яна Худога юзланишимизни англатади (қ. Йўэл 2:12–13). Маттодан Хушхабарда (6:16–18) Исо Ўз шогирдларини рўза пайтида нима қилиш кераклигини ўргатади. У ҳеч қачон уларни рўза тутишга чорламаганини таъкидлаш қизиқарли, чунки имонлиларнинг рўза тутишлари зарурлиги ўз–ўзидан маълум.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.