2:56

Фаришталар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Фаришталар ҳақида гап кетганида уларнинг оппоқ, ўзларидан нур таратадиган, қанотли эканликлари кўз олдимизга келади. Уларни ҳаётимизда бирор марта кўрмаган бўлсак ҳам улар ҳақида ўқиганларимиз ва фильмларда кўрганларимиздан уларни шундай тасаввур қиламиз. Аслида фаришталар турлари ва вазифаларига кўра бир неча турли бўлар экан. Унсурларни бошқарадиган фаришталар, Худони улуғловчи олти қанотли – серафимлар, Архангеллар, яъни бош фаришталар, Худо ҳузурида турадиган Карублар ва одамларга хизмат қилувчи фаришталар. Юқорида зикр этилган фаришталарнинг деярли ҳаммасининг вазифалари маълум, аммо унсурларни бошқарадиган фаришталар қандай фаришталар экан?

Narrator 2 Каломда уларнинг бир нечтаси келтирилган. Каломда олов фариштаси ҳақида шундай дейилган: “Оловга ҳукмрон яна бошқа бир фаришта эса қурбонгоҳдан чиқиб келди. У ўткир ўроқли фариштага шундай хитоб қилди: “Ўткир ўроғингни ишга сол, ердаги узум бошларини қирқиб ол, чунки ерда узум пишиб шингил-шингил бўлди”(Ваҳ.14:18). Яна сув фариштаси ҳақида ҳам ёзилган. “Сувлар фариштасининг шундай деганини эшитдим: “Ё Раббий, Сен барҳақсан, ҳозир бор, азалдан бору муқаддассан. Сенинг ҳукминг – одил ҳукм” (Вақ.16:5). Кейингиси тубсизлик фариштаси. “Уларнинг устида тубсизлик қаърининг фариштаси ҳукмронлик қилади. Бу фариштанинг оти яҳудийча Абаддўн,юнонча Аполлион демакдир (Вақ.9:11).

Narrator 1 Улардан ташқари Каломнинг бир неча жойида Худо фарзандларига хизмат қиладиган фаришталар ҳақида ёзилган. Одамларга хизмат қилувчи фаришталар уларни қўриқлайдилар. “Зеро У Ўзининг фаришталарига Сени барча йўлларингда ҳимоя қилишни амр беради,…(Заб.90:11) Уларни қар қандай қайғуларида ёлғиз қолдирмас эди, Унинг юзининг Фариштаси уларни қутқарар эди…(Иш.63:9) Раббийнинг фариштаси Ундан қўрқадиганларнинг атрофини қуршайди ва уларни қутқаради (Заб.33:8). Эҳтиёт бўлинглар, бу кичиклардан биронтасини ҳам хор қилманглар. Мен сизга шуни айтаман: осмонда уларнинг фаришталари доимо самовий Отамнинг жамолини кўриб турадилар (Мат.18:10)

Narrator 2 Бу қўриқчи фаришталар баъзи сабабларга кўра инсонга ёрдам бера олмас эканлар. Бунга фақат инсоннинг ўз ҳатти харакатлари сабаб бўлар экан. Масалан, инсон ўз хоҳиши билан шайтонга ўрин берса, яъни гуноҳ қилиб яшаса, айтайлик, зино, тахдид, ўзгага ёмонлик исташ ва ҳоказо. Шайтоннинг ҳукмронлиги ўрнатилган жойларга борса. Масалан: фолбинларга, пивобарлар, фоҳишахоналарга. Тилига эътибор бермаса. “Тилинг танангни гунохга олиб киришига йўл қўйма ва Худонинг фариштаси қаршисида: “Бу хато!”-дема. Сенга нима керак, Худо сўзингдан ғазабланадиган ва қўлингнинг ишини барбод қиладиган иш қилиб?(Воиз.5:5). Агар катталарнинг гапига эътибор берсангиз, “Ҳар нарсани гап деб гапираверма, фаришталар “Омин” дейди”, дейишади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top