2:41

Тайёргарлик

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Азизлар, бугун

Ёш румин имонлисини сўров учун полициянинг махфий бўлимига чақиришди. У бундан жуда қўрқарди! Уни қалбни музлатувчи қўрқув эгаллади, у имондаги биродарларини сотиш таклифидан бутунлай бош торта олмади, чунки унга хавфсизликни ваъда қилгандилар. Лекин у бу таклифга рози ҳам бўлмади, шу нарса аёнки, иккиланишга тушганлигини ўзи уни азобларди.

Қўрқув ва айбдорлик ҳисси боис у ўша оқшом ухлай олмади. Кейинги тонгда Муқаддас Руҳ раҳнамолигида унинг оиласига бир етук масиҳий ташриф буюрди. Масиҳдаги биродари бу йигитнинг олдида турган иккилантирувчи икки ҳолат ҳақида билмасди. Аввалроқ, у эътиқоди сабаб қамоқда ўтириб чиққанди ва шунинг учун ҳам у Битикдан бу йигит учун мос келадиган оятларни топа олди.

У уни суҳбат билан қўллаб–қувватлади ва имоннинг мураккаб синовларига тайёрлади. Кейинги кун йигитни яна сўроққа чақиришди. Шунга қарамай, бари такрорланар ва йигит яна ўзидан ҳафсаласи пир бўлганини сезди, яна ўша имонли биродари унга ёрдам бериш ва далда бериш учун келди.

Яна уч кун ўтди ва ҳар куни йигитни сўровга чақиришарди. Ахийри, йигит миршабнинг таклифини бутунлай рад эта олди. Чунки миршабда унга нисбатан даъволари йўқлиги учун уни қўйиб юборишди. Доно маслаҳатлар, ибодатлар ва сабрли ғамҳўрлик унга васвасани енгиш ва солиҳликда ўсишга ёрдам берди.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top