2:47

Раҳмдил бўлганлар бахтлидир

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Раҳмдил бўлганлар бахтлидир, чунки улар раҳм–шафқат топур (Мт. 5:7).

Қачонки, биз ўзимизнинг шахсий “руҳан камбағаллигимиз”ни дадиллик ила тан олганимизда, Худо Ўз муруввати ила бизни кечиради ва барча зарур нарсалар билан қуроллантиради. Худо мурувватига эга бўлиб, биз уни бошқа кишиларга намоён эта олишимиз даркор.

Бу Инжилий қонуният, бошқа одам ўрнига ўзини қўйиб, унинг юраги билан ҳис қилиш ва унинг кўзи ила барча нарсаларга қарай олишни кўзда тутади. Айнан шунинг учун Исо одам қиёфасига кирди.

Шундай қилиб, “унинг юраги билан ҳис қила оладиган ва унинг кўзи ила барча нарсаларга қарай оладиган инсон бахтлидир. Ўшанда бошқа одамлар унга шундай муносабатда бўладилар ва Худо буни Исо Масиҳда улар учун яратганини биладилар”.

Имонга келмаган дўстларимизга қандай қараймиз? Мисол учун мусулмонларга кичрайиб кўринган ой ерга тўкаётган зўрға илғанадиган нурли зулматда пайпаслаб дайдиб юрган, нур мазмуни шу ғира–шираликдан иборат деб ўйлаган одам сифатида қарай оламизми?

Биз уларни шундай аҳволда кўрсак, муносабатимизни уларга ифодаловчи энг тўғри ибора билан айтганда, бу “раҳмдиллик”дир. Биз шунингдек, унга нисбатан раҳмдиллик билан муносабатда бўламиз. Нотўғри йўналишга кетаётган кўрларга ёрдам бергандай, ҳақиқий нурга йўл топишни ва бизни тинглашни хоҳлаганларга, адашганларга ёрдам қилишимиз ва раҳм–шафқат кўрсатишимиз лозим. Агар биз Исо солиҳлик қуёши деб ишонсак, унда биз ҳеч нимани исбот қилишимиз керак эмас, лекин фақатгина чидам билан ва юмшоқ ҳолда муҳтожларга ҳақиқат йўлини кўрсатишимиз даркор.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top