3:23

Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир 2 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Илк жамоат Масиҳга ишониши боис кўп қувғинларни бошидан ўтказди. Бу қувғинлар имонлиларнинг ҳаёт тарзига жиддий таъсир ўтказди. Масиҳий ҳайкалтарош бошқалар каби мажусий маъбадлар учун бутлар тайёрлай олмас эди. Тикувчи эса мажусийлар руҳонийси учун либос тика олмас эди.

Оила миқёсида ҳам қувғинлар бўлган, масалан оила аъзоларидан бири имонга келганда, бошқалари эса унга душманлик билан қарарди. Оқибатда оилалар бузиларди. Масиҳийлик кўпинча оғриқ олиб келадиган, ажратадиган қиличга айланди.

Анча шафқатсиз таъқиблар вақтида масиҳийларни шеър турган тўрга ташлаши ёки гулханда ёқиши мумкин эди. Баъзиларига Нерон сарой боғларини ёритиши учун қатрон суртар ва тириклайин куйдирарди ёки терисидан тикиб, овчи итларга ейишга берарди (қ. Ибр. 11:37).

Масиҳийларни тик қўйиб қийнашарди, улар танасини қисқич билан юлиб олдишар, уларга эритилган қўрғошин қуйишардилар, тобланган темир парчаларини таналарининг энг нозик жойларига қўйишарди, кўзларини суғуриб олишар, қўл–оёқларини кесишар ва жабр кўраётганлар кўз олдида уларни куйдиришарди, қўл ва оёқларини ёндиришар, шу пайтнинг ўзида жон талвасасини узайтириш мақсадида муз сувни қуярдилар.

Кўпчилигимиз бутун ҳаётимиз давомида Исо Масиҳ учун ҳеч қандай ҳақиқий қурбонлик келтирмаганмиз. Таъқиб қилиниш — бу асрлар давомида пайғамбарлар, муқаддас авлиёлар ва жабр кўрганлар юрган йўлдан юриш демакдир. Таъқибдан озор чекиш — бизнинг кетимиздан келаётганларнинг ҳаётини енгиллаштириш демак. Таъқибга учраш — Седрах, Мисах ва Авденаго қизиган печкада қандай қилган бўлса, ўшандай Исога қўшилганликни ҳис қилиш демакдир. Исога қўшилиш унчалик жиддий бўлмаслиги мумкин, лекин у доимо ҳақиқийдир. Бугун кўпчилигимиз озодлик марҳаматидан завқланмоқдамиз, чунки ўтмишдаги имонлилар ўз қонлари, терлари ва кўз ёшлари эвазига уни биз учун қўлга киритишга тайёрлигини намоён қилишди.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top