Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.
Сиз — ернинг тузисизлар. Агарда туз кучини йўқотса, уни яна қандай шўр қилиш мумкин? У энди чиқитга ташлаб юборилади, оёқ остида поймол бўлишдан бошқага ярамайди. Сиз — дунёнинг нурисизлар. Тоғнинг тепасида қурилган шаҳар яширин қололмайди. Шунингдек, шамни ёқиб, кейин идиш билан ёпиб қўйишмайди. Уйдагиларнинг ҳаммасига ёруғлик берсин, деб уни шамдонга қўйишади. Айни равишда сизнинг нурингиз ҳам инсонлар олдида шундай порласинки, улар яхши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни улуғласинлар (Мт. 5:13–16).
Исо бу ерда Унинг тингловчилари жуда яхши тушунган иккита кучли метафора ёки икки тимсолни — туз ва нур тимсолини қўллади. Худо Ўз жамоатини яратган жойда, жамоат бу икки вазифани рўёбга чиқариши керак. Бунинг учун дадиллик, юқори аҳлоқ, руҳий куч, севги ва ҳамдардлик керак. Бундай таъсир қилиш, масиҳийлар ўз ҳозирлиги ила ёвузликни ёйишга тўсқинлиқ қилишгандагина сезилади.
Адолатсизлик, зўровонлик, шафқатсизлик, совуққонлик, коррупция ва ўз нуқтаи назарини ифода қила оладиган ёки қўмиталарда ишлаб, ёки телефон ва матбуотчилар ёки партия раҳбарлари номига хатлар орқали оммавий намойишлар билан ифода қила оладиган алоҳида шахс ёки гуруҳлар тарафидан аҳлоқсизликлар масаласига мурожаат этиш мумкин. Баъзан бунинг учун ниҳоятда оз нарса керак бўлади. Бошқа вақт турмага қамаш ҳатто ўлимга ҳам чидашга шай туришни ифодалашга тўғри келади. Зарур бўлса бунга борамизми?
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.