2:49

Юз териси учун дам

MP3

Ассалому алайкум назокатли ва гўзал опа-сингиллар. Эрта тонгдан то кун ботгунгача тиним билмай меҳнат қиламиз. Табиийки организмимиз ҳам биздан кам тер тўкмайди. Кун давомида режалаштирилган ишларни қилиб битириш, кишига ҳотиржамлик бағишлайди. Бироқ нима бўлса ҳам аёлмиз-да, ойнага қараб туриб, юзимиз ҳорғин кўринишда, теримиз анча салқиб қолганидан кўнглимиз хира тортади. Мана шундай тун олдидан юз теримиз ҳақида бироз суҳбатлашиб олсак. Косметологларнинг фикрича аёл териси 25 ёшгача бўлган давр ичида ўз-ўзини тиклаш ҳусусиятига эга бўларкан. Шунинг учун ҳам бу ёшгача бўлган даврда юзга алоҳида эътибор шарт бўлмайди. Аммо 25-27 ёшдан бошлаб аёл юзида тери қаришининг биринчи аломатлари кўрина бошлайди.

Шунинг учун ҳам тери қаришини олдини олиш, тери ҳужайралари тикланишига ёрдам бериш, намлантириш учун тунги кремлардан фойдаланиш зарур. 30-35 ёшларда эса тунги кремлардан доимий равишда фойдаланишни одат қилиб олиш керак бўлади. Организмимизнинг деярли ҳамма қисми тунда дам олади, шу жумладан юз теримиз ҳам. Юз теримиз тунда дам олиши ва кечаси билан намлигини, тетиклигини ва озуқасини тиклаб олиши учун унга тунги кремлар ёрдам беради. Юзингизга мос келадиган тунги крем, эрта тонггача, юзингизни тетиклаштириб, соғлом ва чиройли кўринишга келтиради. 40-45 ёшлардан кейин эса таркибида тери қаришини секинлаштирадиган моддалари бор керамлардан фойдаланиш зарур. Юзингизнинг эрта тонгда қандай кўриниши, тунда неча соат ухлаганингизга боғлиқ.

Тери тун давомида тикланиб олиши учун, ҳар бир аёл камида 6 соат ухлаши керак. Ундан ташқари кундуги ва тунги кремларингиз битта сериядан бўлиши керак.

Баъзи аёллар у қадар тўла бўлмасаларда, ияклари ортидан кўриниб турадиган бақбақасидан нолийдилар. Бақбақа пайдо бўлмаслиги учун кечқурун, текис жойда иложи борича ёстиқсиз ухлаш керак бўлади. Ва ниҳоят қуруқ ҳавода теримиз жуда кўп куч сарфлашини унутмаслигимиз керак. Тери бундай ҳавода қуриб қолмаслиги учун зўр бериб ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам бундай ҳавода терини намлантириб туриш ва хонадаги иситиш батареялари ёнига бир идишда сув қўйиб қўйиш керак бўлади.

Теримиз куннинг турли вақтида турлича ҳолатда бўлади. Масалан, кечки 7-8 лар атрофида тери анча таъсирчан бўлиб қолади.

Шунинг учун ҳам бундай пайтларда терингизга ёқмайдиган янги бирор бир крем ёки ниқобларни суртишдан тийилиб туришингиз керак. 8-9 лар ичида эса теримиз ортиқча чиқитлардан, токсинлардан ҳалос бўлишга тайёр бўлади. Шунинг учун ҳам бу пайтга келиб, кундузи сурган бўёқларингизни артиб, терини тозалашингиз мумкин. Ундан ташқари терини чуқур тозалайдиган ниқобни мана шу пайтга келиб суриш ёки бўлмаса ҳаммом ёки саунага бориш таклиф этилади. Аммо терини тозалаб бўлгач, дарҳол тунги крем суртишга ошиқманг. Терини тоник билан артинг ва бироз нафас олишига қўйиб беринг. Шунда юз терингиз кислородга тўйинади. Кейинги куни юз ранги чиройли бўлишини истасангиз, 9 лар атрофида кечки сайрга чиқинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top