Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.
Худонинг меҳрибонлиги, Унинг муҳаббати ва қудрати тўғрисида фикр юргизиб, биз ибодатда тўғри Худога келишимиз осонроқдир. Биз Унинг олдига ҳурмат ва мўминлик билан, У бизга буюрганини қилишга тайёр бўлиб келамиз. Биз Осмондаги Отамизга хурсандчиликда, миннатдорчилик билан ва ишонч билан келамиз.
Биз биламиз, бизнинг ибодатларимизга Раббий жавоб беришга тайёр, чунки У бизни севади ва биз нимага муҳтож бўлсак, шуни беришга ваъда берган. (Бироқ, биз ҳамма вақт ҳам керакли эҳтиёжни кўрмаймиз). Масиҳ ибодат ҳақида дейди:
Луқо 11:9: «Сўраб туринглар, сизга берилади. Излаб туринглар, топасизлар. Тақиллатиб туринглар, эшик очилади».
Қачон биз Унинг иродаси бўйича ибодат қилганимизда, Унинг овозини эшитамиз ва ибодатларимизнинг натижаларини кўрамиз, Худо – тирик Худо, ибодатларга жавоб берувчи эканлигига биз қатъий ишонч ва тажриба орттирамиз. Бу бизнинг имонимизни мустаҳкамлайди. Баъзида ибодатимизга жавобни узоқ вақт сабр билан кутишимизга тўғри келади, лекин биз бундай йўл билан Худога ишонч билдиришни ва Унга олдиндан, келажакда бизни кутаётган жавоб учун миннатдорчилик билдиришимиз керак.
Худода эркатойлар йўқ. У ҳаммани бирдай Илоҳий муҳаббат билан севади ва Ўзининг марҳаматини ҳар кимга очади. Буни ўзининг тажрибасида ҳаворий Бутрус синади ва ёзиб қўйди:
Ҳаворийлар 10:34-35: «Ҳақиқатдан, Худонинг юз-хотир қилмаслигини, балки Ундан қўрққан ва тўғрилик ила иш тутган ҳаммани миллатига қарамай қабул қилишни мен энди чинакамига тушундим».
«Шунинг учун, эй биродарлар, Исо Масиҳнинг қони туфайли муқаддас маконга киришга жасоратимиз бор».
Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.