2:39

Қандай муносабат билан? 2 Қисм

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Бир сафар Исо Масиҳ Худога ҳар хил муносабат билан ибодат қилаётган икки киши ҳақида ҳикоя қилди.

Луқо 18:10-14: «Бири фарзий, бошқаси солиқчи бўлган икки киши ибодат қилиш учун маъбадга кирибдилар. Фарзий алоҳида туриб, ўзича шундай ибодат қилибди: Ё Худо! Мен бошқа одамлардай талончи, жиноятчи, зиногар ва ҳатто шу солиқчи сингари бўлмаганим учун Сенга шукр айтаман. Ҳафтада икки марта рўза тутаман.

Топганимнинг ўндан бирини ушр учун ажратаман. Солиқчи бўлса узоқда туриб, ҳатто кўзларини осмонга қаратишга ҳам ботина олмай, кўкрагига урганича: Ё Худо, мен гуноҳкорга раҳм қил! – дебди. Сизга айтаманки, бу одам боягидан кўра оқланиб уйига қайтибди. Чунки ўзини юқори олган ҳар бир киши пасайтирилади, ўзини паст олган эса юксалтирилади».

Ғурур ва ўзгаларни айблаб танқид қилиш гуноҳдир, ҳар қандай гуноҳ эса бизни Худо марҳаматидан ажратади. Фарзий, сирасини айтганда, ўзининг рўпарасидаги эшикларни ёпиб қўйди, қилинган гуноҳли ишлар ҳақида афсусланиш, тавба-тазарру ва гуноҳдан юз ўгириб, ундан қайтмоқ эса – бу Худонинг шафоатини, дуосини олишга, Худонинг марҳаматига эшикларни очади.

Камтарлик ғурурга қарама-қаршидир. Солиқчи гуноҳкор эканлигини биларди ва буни Худонинг олдида тан олди. У Худонинг олдида (биз ҳаммамиз сингари) жазодан бошқа ҳеч нимага сазовор бўлмаган, лекин Худонинг олдига шафқат сўраб келди. Худо раҳм қилди ва уни кечирди.

Ким сизнинг олдингизда айбдор бўлса, нафратланиш, аччиқланиш ва уларни кечиришни хоҳламаслик – буларнинг ҳаммаси сиз ва Худо ўртасида девор бўлиб, самарали ибодатингизга халақит бериши мумкин. Масиҳ айтган:

Матто 6:14,15: «Агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирсангизлар, самовий Отангиз ҳам сизни кечиради. Бироқ, агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди».

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top