2:53

Қандай муносабат билан? 4 Қисм

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.

Исо Масиҳ инсонларга тайинли жой муносабатдан муҳимроқ эмаслигини ва шунингдек, инсон Худога яширин, юзма-юз ибодат қилиш лозимлигини ўргатади. Биз алоҳида ибодат қилганимизда, якка ибодатимизда бу тартибга амал қиламиз, лекин Битик шунингдек муқаддаслар йиғилишида ибодат қилишга, ибодат уйида ва доимий ибодатга ўргатади. У ерда Муқаддас Битикни диққат билан тинглаганимизда Худонинг овозини эшитишимиз мумкин.

Матто 6:6: «Сен эса ибодат қилаётганингда ўз ҳужрангга кир ва эшикни беркитиб, яширин бўлган Отанга ибодат қил. Шунда яширин бўлганларни кўрувчи Отанг сени аниқ тақдирлайди». Муқаддас Битик бизни шунингдек бошқалар билан ибодат қилишга ўргатади. Сиз у ёки бу дўстингиз билан, кимки ҳамкорликда ибодат қилишни хоҳлаётган бўлса, ибодат қилишингиз мумкин. Бутун оила билан биргаликда ибодат қилиш жуда муҳимдир.

Кўп жойларда ибодат учун алоҳида ибодат гуруҳлари йиғилади. Шундай жам бўлиб ибодатга дарё ёнига йиғилган аёллар гуруҳи ҳақида биз Ҳаворийлар фаолиятида ўқиймиз. Шубҳасиз, сиз ибодат уйига Худога хизмат қилиш учун йиғилганингизда, ибодат қилишга доимо имконингиз бор. Муқаддас Китобда биз инсонларни тик туриб ибодат қилганини, бу билан Худога ҳурмат-эҳтиромларини кўрсатганликларига кўп жойларда топамиз. Баъзида одамлар тиз чўкиб ибодат қилиб, бу билан Худонинг олдида ўзларининг итоаткорлигини тасдиқлаётганини ва Унга бўлган ҳурматни, Унинг иродасини бажаришни хоҳлаётганликларини Муқаддас Китобда ўқиймиз. Ҳамду-саночи Довуд унинг саноларидан кўринганидек, кечаси ётган ўрнида, баъзида эса, ҳатто «Худонинг олдида ўтириб» ибодат қилган.

Муқаддас Руҳ, Қуддусда Эллигинчи кунда йиғилган 120 ҳаворийга келиб тушганда, улар ўша онда ўтирган эдилар ва уларни кучга тўлдирди. Биз узоқ вақт ибодат қилишни мўлжаллаганимизда, сизнинг бирор жойингиз оғриб, тиззаларингиз толиқиши тўғрисида ўйламаслик учун ўнғай, чарчатмайдиган ҳолатни эгаллаш жуда муҳимлигини тушуниш ва рози бўлиб келишиш керак. Баъзида, ибодатни тўхтатмай, оёқларга енгиллик бериш учун тиззадан туриб юриш фойдали бўлади.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top