2:54

Бизнесмен ёки тадбиркор тушунчаси

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман.

Бизнесмен сўзи биринчи маротаба Англия иктисодиётида XVIII асрда пайдо булиб, у “Мулк эгаси” деган маънони билдиради. Жумладан, Адам Смит тадбиркорни мулк эгаси сифатида таърифлаб, уни фойда олиш учун кандайдир тижорат ғоясини амалга ошириш максадида иктисодий таваккалчиликка борадиган кишидир, — деб таъкидлайди. Тадбиркорни ўзи, ўз ишини режалаштиради, ишлаб чикаришни ташкил этади, махсулотни сотади ва олган даромадига ўзи хўжайинлик килади.

Бизнес- бу аввало ишлаб чикаришни ташкил этиш, иктисодий фаолият ва муносабатлар, хаётни ўзи сўнгра эса пул ишлаш демакдир. Бизнес- бу хорижий сўздир. У бутун дунё буйича тарқалгандир, ундан барча мамлакатларда фойдаланидилар. Ўзбек тилида эса бизнес сўзи тадбиркорлик, бизнесмен эса тадбиркор демакдир. Ўзбекча сўз хорижий сўзга тўғри келади, лекин унга қўшимча маъно хам беради. Бу сўзларни ортида “иш” яъни иш билан шуғулланиш ёки корхона ташкил қилиш ётади. Шундай килиб, бизнес — бу корхона ташкил қилиш демакдир, масалан, саноат корхонаси, савдо дўкони, хизмат курсатиш корхонаси, аудиторлик контораси, адвокат идораси, банк ва хоказо. Демак, биз бу йук нарсадан пул қилиш эмас, балки мураккаб ишлаб чиқаришни ёки хизмат курсатишни ташкил этиш демакдир. Тадбиркорлик — бу доимо ўз ишининг фидоийси, билимдонидир. Тадбиркорлик учун ўқиш керак, нафақат дастлабки пайтларда, балки тадбиркор бир умир ўкиши, изланишда бўлиши керак.

Тадбиркор нималарни билиши ва қилиши керак? У энг аввало, тадбиркорлик фаолиятини қандай амалга оширишни, кандай шароитда амалий харакат килишни, тадбиркор олдида учрайдиган тўсикларни хал қилиш йулларини ва кандай ютукларга эришишни билиши керак. Тадбиркор — ишлаб чиқаришни ташкил этишни, хамда махсулотни сотишни билиши керак. У бозор муносабатлари шароитида юзага келадиган аниқ шароитларни бахолашни ва тўгри йул танлашни билиши керак. Хар бир тадбиркор фақат ўз кучига, билимига ва заковатига ишониши ва суяниши лозим.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top