Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун айнан шундай ихчам, бошқариш осон, содда ва қулай корхона яратиш имкониятини яратади. Бунда корхонанинг ҳамма нарсаси қон-қариндош бўлган шахсларга тегишли бўлиб, қайси йўналиш бўйича иш юритиш масаласидан тортиб то дам олиш вақти-ю, кимларга қайси вазифа топшириш ишигача уларнинг ўзлари ҳал қилишади. Улар ўзларига, яъни иштирокчилар ва ёлланма ходимлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзли меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлардан мустақил равишда фойдаланишга ҳақли ҳисобланадилар.
Оилавий корхона иштирокчилари корхонани бошқариш, қарорлар қабул қилиш, молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш, фойдадан ўз улушини олишда, корхона таркибидан ихтиёрий равишда чиқиб кетиш, чиқиб кетишда оилавий корхона устав фондидаги ўзи киритган мол-мулк миқдорга мутаносиб равишда ўзига мол-мулк ажратиб берилишини талаб қилиш каби қатор ҳуқуқларга эгадир. Яна шуни таъкидлаш керакки, иштирокчилар ва ёлланма ходимларнинг ишлаган вақти давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида меҳнат стажига қўшилади.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида” ги қонуннинг кучга киритилиши ва уни ҳаётга татбиқ қилиниши биринчидан, оилаларнинг, қолаверса ҳар бир оила аъзосининг реал даромадлари ошишига, иккинчидан, мамлакатда маҳсулот сифати ва ҳажмини ортишига, учинчидан, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш борасида рақобат муҳитини шаклланишига, тўртинчидан, имконияти чекланган шахслар бўлган ногиронлар, ёши кекса, аммо тажрибаси катта оила бошлиқларини, таҳсил олаётган ёшларимиз меҳнатидан фойдаланишга, бешинчидан, норасмий секторда фаолият юритаётганларни босқичма-босқич расмий секторга олиб чиқилишига, олтинчидан, ҳар бир индивидни ички имкониятларини, интеллектуал салоҳиятини юзага чиқаришига, меҳнат фаолиятида ўзини ижтимоий мақомини танлаб олишига, еттинчидан, ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат ресурсларини янада кенгроқ жалб қилиш имкониятини кенгайтиради ва энг муҳими фойдали меҳнат билан банд бўлган аҳоли сонини ошишига ва ўрта синфни шакллантиришда муҳим омил саналади.
Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.