3:02

Дунёнинг нурисизлар

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Айни равишда сизнинг нурингиз ҳам инсонлар олдида шундай порласинки, улар яхши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни улуғласинлар (Мт. 5:16).

Исо Оламнинг буюк Нури (қ. Юҳ. 8:12). Унга ишонганлар зулматдан чиқиб, Унинг мўжизакор нурига келганлар (қ. Кол. 1:12–13) ўз навбатида нурга айланади. Аслида, улар бахт–саодат амри бўйича яшайдилар.

Нур ифлосликларни фош қилади. Агар масиҳийлар муқаддас ва солиҳ ҳаёт билан яшаса, улар бошқа одамларнинг қинғир ишларини фош қилади. Масалан, пора олувчи одамлар бундай қилмайдиганларни жуда тез сезадилар. Ҳукумат муассасаларида ишлайдиган масиҳийлар ўз ҳаққонияти ва солиҳлиги ила ўз ҳозирлиги ва иштироки ёрдамида коррупция (уюшган жиноятчилик) даражасини камайтириши мумкин.

Нур йўлни ёритади, шундай экан бизга тўсқинлик йўқ. Сенинг каломинг қадамларим учун чироқдир, йўлимга нур сочадиган ёруғликдир (Заб.118:105).

Агар масиҳийлар Худо Каломи қонуниятига асосан яшаса, уларнинг ҳаёти фақат ўзи учун яшашдан кўра, юқорироқ мазмунга ва йўналишга эга бўлади. Бу албатта кузатувчи дунё эътиборини тортади. Ўшанда дунё олдида танлов кўндаланг туради — бундай намунани қабул қилиш керакми ёки рад этиш. Бизнинг намунани рад этувчилар учун нур зулматга айланади. Лекин, бу нурни қабул қилганлар учун, нур улар ҳаётини ёритади ва улар нотўғри қарорлар қабул қилмайдилар.

Нур зулматни сиқиб чиқаради. Кундузга қараганда, тунда кўп жиноят юз беради.

Унга ишонган одам ҳукм қилинмайди. Унга ишонмаган одам эса аллақачон маҳкум бўлган, чунки у Худонинг ягона Ўғли исмига ишонмаган. Илоҳий ҳукм шундан далолатдирки, оламга нур келган бўлса ҳам, одамлар нурдан кўра зулматни аъло кўрдилар; чунки уларнинг қилмишлари ёмонлик эди. Кимки ёмонлик қилиб юрса, нурни ёмон кўради, ёмон қилмишлари фош бўлиб қолмаслиги учун нурга қараб юрмайди. Кимки ҳақиқат йўлини тутса, нурга қараб юради, токи Худога таяниб қилган ишлари ошкора бўлсин (Юҳ. 3:18–21). Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top