3:15

Бошқаларга бўлган севгимиз 3 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Ҳақиқий масиҳий доимо ҳатто унга ёмон муносабатда бўлишса ҳам, бошқаларнинг манфаати учун ҳаракат қилади. Кимдир шунай деган: “Душманни йўқотишнинг масиҳийча ягона йўли уни дўст бўлиш даражасига келгунча севишдир”. Румин чўпони, доктор Пол Негрут (Paul Negrut), эски дўстининг ёнига, унинг мўжазгина бошпанасига ташриф буюрди. Дўстининг исми Триан Дорс эди. Пол хонага кирганда, у дўстидан қон оқаётганини кўрди. Ундан нима бўлганини сўради. Триан жавобан: — Ҳозиргина бу ерда махфий полиция бўлди. Улар келиб, менинг қўлёзмаларимни мусодара қилишди. Улар мени дўппослашди. Пол махфий полициянинг шафқатсиз иш усулларига жаҳл билан эътироз билдира бошлади. Лекин Триан уни тўхатитиб, деди:

— Биродар Пол, Исо туфайли азият чекиш қандайин ширин. Бугун кечга Худо бизни полицияга жаҳл қилиш учун эмас, балки Уни мадҳ этишимиз учун бу ерга олиб келди. Келгин, тиз чўкамиз ва ибодат қиламиз. У тиззасига туриб, махфий полиция учун ибодат қилишни бошлади. Худодан уларни марҳаматлашини ва қутқаришини сўрарди. У Худога уларни қанчалар севишини айтарди ва шундай деди: — Худо, агар улар яна келсалар, мен уларга хизмат қилишга имкон беришинг учун ибодат қиламан. Кейинроқ Пол деди: “Шу пайт мен жуда уялдим. Мен Руминияда Худо учун энг қийин ҳаёт кечирмоқдаман деб ўйлардим. Ўз ўйларим туфайли мен жуда ачиндим”. Ундан кейин Триан Дорс Полга яширин полиция мунтазам равишда кўп йиллардан бери келишини айтди. Ҳафтасига икки марта уни дўппослашар, полициячилар унинг ҳамма ишини мусодара қилишарди. Улар ургандан сўнг у одатда полиция офицери билан гаплашарди. Триан офицернинг кўзига қараб, деди: — Жаноб, мен сизни севаман. Мен шуни билишинизни истайманки, агар янаги сафар сиз билан Худо ҳукми тахтининг олдида учрашиб қолсак, сиз менинг нафратим учун эмас, балки Худонинг севгисини рад қилганингиз учун дўзахга равона бўласиз. Триан бу сўзларни ҳар сафар дўппослашгандан кейин такрорларди. Бир қанча йил ўтиб, бир куни оқшом Трианга ўша офицер келди ва Триан навбатдаги дўппослашга тайёрланди. Лекин офицер у билан жуда мулойим оҳангда гаплашиб деди: — Жаноб Дорс, бизнинг кейинги учрашувимиз Худо тахти олдида бўлади. Мен бугун сизга қилган барча қилмишларим учун кечирим сўрашга келдим. Мен сизга, сизнинг севгингиз қалбимга тегди ва мен Исодан қутқаришни сўрадим, демоқчиман. Икки кун аввал доктор менда ракнинг ўтиб кетган ҳолати ва мен Худонинг олдига боришимга бир неча ҳафта қолди, деб айтди. Бугун мен сизга у ерда бирга бўлишимизни айтгани келдим. Масиҳийлар биргаликда туз ва нур ва алоҳида ҳар бир одамга севги улашганда, уларга ғалаба тайин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top