Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Исодаги бир опамиз Хитойда ўзининг диний эътиқоди туфайли йигирма икки йилга ҳукм этилган эрининг ҳибсга олинганидан кейин, олти бола ва қайнонаси билан ёлғиз қолди. Мана у ўзи ҳақида нималар айтиб берди. “Чўпон бўлиб хизмат қилган эримни 1958 йилда қамашганда, менга уни бошқа ҳеч қачон кўрмаслигимни айтишди. Менга жуда қийин бўлди. Қўлимда олтита бола ва қайнонам қолганди. Юрагим тушкунлик ботқоғига ботган эди. Мен Худога нолишни бошладим. Келажак жудаям қоронғи бўлиб туюларди! Бир куни Худо менга гапириб, шундай деди: — Бунинг бари Мендан келди! Мен жавобан: — Агар бу Сендан бўлса, марҳамат, мени ва оиламни ҳимоянгга ол. Менга номингга иснод келтирмаслигимга ёрдам бер. Мен Сенга эргашишни ва мадҳ этишни истайман! Ўшанда юрагимда тинчлик ҳукм сура бошлади. Кўпинча одамлар менга панд берардилар, лекин бу йиллар мобайнида Худо доимо мен ҳақимда ғамхўрлик қилди. Аммо У мени синади ҳам. Энг қийин синовлардан бири оилани молиявий таъминлаш билан боғлиқ қийинчиликлар эди. Мен кунига етмиш цент ишлаб топардим, бу пулларга катта оилани боқишни иложи йўқ эди. Лекин, Худо Илёсни қандай таъминлаган бўлса, бизни ҳам шундай таъминларди. У менинг Чўпоним ва Булоғим бўлишга ваъда берди. Бир куни кечқурун қайнонам кейинги кунга ҳеч қандай озиқ–овқат қолмаганини айтди. У эрта тонгдан ўзининг қизини олдига боришни аҳд қилди ва ундан бизга ёрдам беришини сўрамоқчи бўлди. Шу оқшом мен Худодан У нимага эртанги кун учун озиқ бермаганини сўрадим. Ибодатдан кейин мен Унинг бундай деганини эшитдим: “Гарчи Мен қушлар ҳақида қайғурар эканман, сенинг учун ҳам қайғураман”. Мен бемалол уйқуга кетдим.
Эртанги куни эрталаб соат бештакам олтида эшик тақиллади. Эшикни очишим билан ёши олтмишлар атрофида ва ҳаётимда биринчи марта кўриб турган бир аёлни кўрдим. У сўради: сиз Элиснинг синглисимисиз? Мен зўрға сизларни топдим. Муқаддас Руҳ мана буни сизларга беришни ундади. У пакетни стол устига қўйиб, эшик томон йўналди. Мен ундан унинг исмини сўрадим, лекин у: — менинг исмим йўқ. Фақат Худога раҳмат айтинг! — деб жавоб берди. У чиқиб, ғойиб бўлди. Мен пакетни очдим. Озиқ–овқат ичида конвертни топиб олдим, унда эллик доллар ётар эди. Худо ҳеч қачон кечикмайди. Биз бирон марта ҳам оч қолмадик. Қайнонам айтди: — Бундан чиқди, мен бугун қизимникига бормасам ҳам бўлар эканда.
Йиллар давомида бундай ҳолатлар кўп бўлди. Одамлар мунтазам почта орқали пул жўнатар, лекин қайтарадиган манзилни ёзмасди.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.