2:41

Кечирим ва Иноят 3 Қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Кечирим — масиҳийнинг қурол–аслаҳалар рўйхатидаги энг қудратли воситалардан бири. Қандай қилиб кечириш мумкинлигини ёки нима учун кечириш кераклигини дунё тушунмайди. Кечирим — одам одамга бўри бўлган дунё учун табиий ҳол эмас. Бундан ташқари кечиримда оғриқни енгишга тўғри келади, чунки ҳар бир кўнгилли ҳаракат ортида сотқинлик ёки оғриқ ётади. Лекин кечиришни истамаслик янада кўпроқ оғриқни туғдиради ва одамларга кучли ҳиссий, ижтимоий ва жисмоний зарар келтиради.

Бир осиёлик масиҳий адвокат шундай дейди: “Масиҳийлик бошқа динлардан нимаси ила фарқ қилади ёки масиҳийларнинг ўзлари нимаси билан фарқланади ва барча динлар бир хил нарсани тарғиб қилмайдими деб сўраганда, мен жавобан: бизни кечириш қобилияти ажратиб туради, деб айтаман”.

Сиздан ҳаттоки кечирим сўрамаган ҳолда ҳам кечириш лозим. Исо хочда айтган илк сўзлари кечирим сўзлари эди: “Ота! Уларни кечир, чунки улар нима қилаётганини билишмайди” (Лқ. 23:34). Исони хочга михловчилар Ундан кечирим сўрамади, лекин Исо уларнинг кечиримга муҳтожлигини сезди.

Кечирим фақатгина Муқаддас Руҳ кучида ҳақиқатан мумкин. Кечиримда Худонинг севгиси анча равшан намоён бўлади. Биз Худога ўхшаш бўлишга ва У билан ҳамма нарсадан монандлик касб этишга чақирилганмиз.

Кечирим — бу азият чеккан кишини хафалик ҳиссидан озод этувчи шахсий ташаббусдир. Битик қисман бўлмаган ёки ўзидан соқит қилинган кечиримни талаб этмайди — кечирим тўлиқ ва баркамол бўлиши ва озор берувчига нисбатан салбий ҳиссиётдан йироқ бўлиши, ҳамда у билан ўзаро алоқани ўстириш ва тиклаши лозим.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top