3:05

Эр хотин бозорда

MP3

Narrator 1 Эр-хотин бозорда неча соат ғижиллашмай юра олишади? Бир соат дейсизми? Бунга олди-сотти борасидаги муносабатларнинг турличалиги сабаб бўлади. Бугун сизлар билан эркак ва аёлнинг бозор қилиш ҳақидаги дунёқарашларини ўрганиш ҳақида суҳбатлашамиз. У сизга турмуш ўртоғингизни янада теранроқ тушунишингизга яқиндан ёрдам беради, деган умиддамиз.

Эркак. «Нима учун?». Футбол майдонидаги 22 ўйичи сингари эркакларнинг ҳам бозорга чиқиши учун бир мақсад бўлиши шарт.

Аёл. Гўзал ҳилқат вақкиллари учун эса бозор нафақат янги ҳаридлар, балки мулоқот ҳамда ҳордиқ маскани ҳисобланади. Бегона одамлар, чиройли кийим-кечаклар аёлларнинг кучига куч қўшиб, кайфиятини кўтаришга қодир. Уларнинг кўнгли жойига тушиши учун бирор нарсани ҳарид қилишлари шарт эмас.

Narrator 2 Эркак. Қўлсочиқ, гулдон, ёстиқ ва шунга ўҳшаш «тутуриқсиз» нарсаларни сотиб олишни рўзғор бошлиғининг жини суймайди. Чунки уларнинг уйда туришини тасаввурига сиғдира олмайди. Уларга кўпроқ каттароқ нарсаларни сотиб олиш ёқади.

Аёл. Бекаларнинг мия қобиғида ўнг ва чап мия шарларини боғловчи асаб толалари эркакларникига нисбатан анча яхши шакллангани боис улар воқеа ва буюмлар ҳамоҳанглигини олдиндан кўра билишади.

Эркак. Шарбатсиққич ёки ошхона столини танлаётганда эркаклар унинг қуввати ҳамда чидамлилигига эьтибор беришади. Қолгани эса улар учун аҳамият касб этмайди.

Аёл. Бекалар нуқтаи назарига кўра, агар шарбатсиққичнинг рангги ошхонадаги бошқа буюмларга уйғун бўлмаса, унинг кучлилиги ҳам чидамлилиги ҳам бир тийин. Улар учун буюм биринчи навбатда енгил тозалашга қулай ва шунга ўҳшаш енгилликларга эга бўлиши муҳимроқ.

Narrator 1 Эркак. Чойнак олишга келдикми, ўшани оламиз. Бошқа дўконларга киришнинг нима кераги бор, – дейди. Бир вақтинг ўзида бир неча масалани ҳал этишэркак табиатига ёт тушунча. Эркаклар бир неча ишдан фақат энг муҳимини бажаришни мантиқли, деб билишади. Ҳар қанақа «бирваракайига», «йўл-йўлакай», «келган эканмиз» деган гаплар уларнинг таъбини тирриқ қилади.

Аёл. Аёллар эса бир пайтнинг ўзида бир нечта иш – керакли нарсаларни ҳарид қилиш, бор маҳсулотларга разм солиш, ўзига ёққан нарсаларни олмаса ҳам кийим кўришни ҳуш кўришади. Улардан ҳеч бўлмаса биттасини бажарса, у ўзини еттинчи осмонда ҳиc қилади. Бордию, ўзи ёқтирган бирор бир буюмни ҳарид қилса, ёки гўзаллик салонига кириб маникюр қилдирса, ўзини чинаккам аёлдек ҳис қилади. Бундан ўзини бахтиёр сезади.

Narrator 2 Эркак. Эркак зоти маслаҳат сўрашни ёқтирмайди. Бунга унинг танасидаги тестостерон монелик қилади. Ана шу унсур эркакларнинг ўзига ишончини орттиради. Бировдан ёрдам сўраш улар учун ўз ожизлигини тан олиш билан баробар.

Аёл. Аёллар эркаклардан фарқли равишда етакчиликкамас ҳамкорликка интилишади. Четдан ёрдам сўраш уларнинг нафсониятига тегмайди, аксинча муносабатларнинг илиқлашувига олиб келади. Хулоса. Эркаклар назарида рафиқаларининг бозоpга чиқиши пулни ҳавога совуришдек туюлаверади. Кино ёки ресторанларга олиб бориш деярли унутилган. Ҳеч бўлмаганда бозорга олиб бориб, чексиз қувонч ҳадя этиш учун вақт ажратса бўлади-ку. Ахир эр хотин учун хотин эса эр учун ғанимат эмасми.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top