3:09

Қизлар билан қандай гаплашиш керак 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум азиз тингловчилар Ўтган галги суҳбатимизда қизлар билан қандай гаплашиш ҳақида сўз юритган эдик. Бугун ўша суҳбатимизни давом эттирамиз Демак секин унинг ёнига боринг ва аҳволлари қандай эканлигини сўранг. Шунчаки “Салом” денг ёки унинг кимни кутаётганлигини сўранг. Кейин ўзингизни таништиринг. Яқин орада нима қилмоқчи эканлигини сўранг (масалан, ҳозир нима билан шуғулланяпсан ёки шунга ўхшаш) ва бошқалар. Бу даврни чўзиш керак эмас. Суҳбатни чўзишга уринишингиз фақат салбий натижага олиб келади. Бизнинг қизларимиз ёшлигидан ёт кўзлардан асралиб ва бегоналар билан гаплашмасликка ўргатилишини назарга олиб, уларни чўчитиб юбормасликка ҳаракат қилиш керак. Қизга бўлган қизиқишингизнинг жуда кучли эканлигини кўрсатишингиз, уларнинг чўчишига ёки ўзларини сиздан устун қўйишларига олиб келади.

Narrator 2 Қиз бола қизиқишингиз борлигини ва шу билан биргаликда сизнинг унга нисбатан бироз бефарқроқ эканлигингизни ҳам сезиши керак. Унинг сизда ўзи излаган сифатларнинг борлигини кўриши ва шу билан биргаликда сизнинг бир оз бефарқлигингиз ундаги бўлган қизиқишни янада оширади. Яхшиси унда яхши таассурот қолдириш, танишиш, телефон номерларини алмашиш ва яқин орада телефон қилишингизни айтиб, илиққина хайрлашиш керак. Иккинчи. Агар танишиб олган ва унга учрашув тайинлаган бўлсангиз, кейинги босқичга ўтишингиз мумкин. Бу босқич – ахборот олиш босқичидир. Бу давр жуда муҳим бўлиб, унда олган маълумотларингиз бу қиз билан сизнинг мулоқотингиз қай даражада самарали, қизиқарли ва узоқ бўлишини белгилайди.

Narrator 1 Биринчи учрашувларда асосан у ҳақда гаплашинг. Бу дегани уни нима қиласан, қаерда ўқийсан, кимни ёқтирасан қабилидаги саволларга кўмиб ташлаш керак дегани эмас. Бундай тергов ҳеч кимга ёқмайди. Сиз фақат савол бериш билан чекланмасдан, у билан у ҳақда гаплашишингиз керак. Агар қиз сиз билан гаплашганда тинмасдан гапираверса (ўзи ҳақида бўлса ҳам), демак, у сиз ҳақингизда яхши фикрда. Лекин у сизни яхши суҳбатдош ёки дўстлар сафига қўшишни хоҳлашини билдиради, аммо бўлғуси севгили ёки орзудаги эркак тоифасига эмас. Бунга тескари эффектга қандай эришса бўлади? Яъни у сизни яхши суҳбатдош деб билиши ва сизга бўлган қизиқиши сўнмаслиги учун нима қилиш керак? Сиз унга эътиборли эркак бўлиб кўринишингиз ва бу уни ҳаёжонлантириши, бўшаштирмаслиги учун нима қилиш керак? Бунинг учун унинг гапларини йўналтириб туришингиз керак бўлади.

Narrator 2 Масалан, у университетдаги ўқиши ҳақида жуда кўп гапириб юборса, суҳбат мавзусини унга қандай таомлар ёқиши ҳақидаги савол билан бошқа томонга буриб юбориш керак. Агар яқин орада шундай овқат тайёрлайдиган жой бўлса, ўша ерга бориб, овқатланиб олишни таклиф қилиш керак. яна бир неча дақида давомида унга нимага айнан мана шунақа таомлар ёқиши ва уларнинг фойдаси ҳақида гаплашишга бағишлаш мумкин. Агар у узоқ вақт давомида ўз дўстлари ва дугоналари ҳақида гапираверса, унинг қаерда туғилгани ва у ердаги яқинлари ҳақида сўрашингиз мумкин. Умуман олганда суҳбат мавзусини ўзгартиришнинг кераги ҳам йўқ. Уни чуқурлаштиришингиз ҳам мумкин. У шунчаки айтиб ўтган нарсасини тўлиқроқ очиб беришини сўрашингиз ёки йўналтирувчи саволлар билан унинг гапларини қўллаб-қувватлашингиз ҳам мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top