3:52

Бош муаммо

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Биз бугунги сухбатимизни ота-оналарга баћишладик. Чунки ота-оналар ўз фарзандларининг соћлиги ва яхши камолга етишидан ташџари уларнинг тарбияси хаџида хам џайћурадилар. Мен жуда кўп марта оталарнинг ёки оналарнинг ўз фарзандларини џандай тарбия џилишлари мумкинлиги хаџида сўраганларининг гувохи бўлганман. Бундай ота оналар фарзандларидаги муаммодан џандай џутулишни ва улар билан џандай муносабатда бўлишни билмайдилар. Шунинг учун хам бугунги сухбатимизни тингласангиз болалар тарбиясидаги муаммонинг ечимига йўл олган бўласиз. Агар бу мавзу фаџат оналар учун деб ўйласангиз адашасиз. Бу мавзу отага хам отага хам бирдай таъалуџли. ШУндай экан оталар бу мавзуни ўтказиб юборманг. Оилада шундай холатлар бўладики, хар доим яхши бахоларга ўџиган, ота-онасининг чизићидан чиџмайдиган болалар бирданига ўзгариб џолишади. Улар жиззаки, ўџишга хафсаласиз, ота-оналарининг гапига кирмайдиган бўлиб џолишади.

Ота-оналар эса нима џилишни билмай хайрон џолишади. Бу бугунги куннинг оддий аммо фожеали холатларидан биридир. Кўз олдимизда ўсмирлик даврига џадам џўяётган болалик чоћлариданоџ ижобий хислатларга эга бўлган фарзанд, кутилмаганда ўзгаради-џолади. Ота-оналарнинг аксарияти болалар тарбиясида жуда катта муаммоларга дуч келадилар. Ижтимоий хаётимизда содир бўлаётган туб ўзгаришлар, инсонларнинг ўз шахсий хаётини яхшилашга бўлган уринишлари, ахборотлар тизимининг хаддан ташџари кенгайиб кетиши натижасида мазкур муаммолар янада ўткирлашмоџда. Улар инсонларнинг рухий холатига жиддий таъсир џилмоџда. Ўрни келганда шуни алохида таъкидлаб ўтиш керакки, жисмоний, рухий ва маънавий жихатдан ота-она ўзини џанчалик толиџџан сезса, бола тарбияси улар учун шунчалик џийинлашиб бораверади. Џийинчлиликларнинг бир учи болага бориб таџалади.

ФАрзанд жамиятнинг мехр-мухаббатга ташна бўлган, ожиз бир џисми саналади. Темур исмли бола хаџида айтадиган бўлсак, унинг ота-онаси уни чин дилдан севишган. Унга бор кучларини, мехр мухаббатиини бахш этганлар, бироџ улар бола тарбиясида ниманидир унутганлар. Бунинг нималигини сездингизми? Йўџ бу мехр эмас. Ота-онаси уни жуда яхши кўришган. Асосий муаммо шундаки, Темур ота-она мехрини џалбан хис џилмаган. Бунга ота-она айбдорми? Бу ўринда улар катта хатога йўл џўйдиларми?! Менимча уларда айб йўџ. Гап шундаки ота оналар ўз фарзандини самимий севгани холда буни ифода этиш йўлларини билмаганлар. Улар болага овџат, бошпана, кийим-кечак, маълумот, йўл-йўриџлар бериш билангина унинг эхтиёжларини џондирдик, ота-оналик мехри эса ўз ўзидан амалга ошаверади деб ўйлайдилар. Муаммонинг илдизи мана шу ерда. Ота оналар ўз фарзандларига мехр кўрсатишнинг йўлларини билиб олсалар ёмон бўлмасди.

Темур 6- ёки 7 ёшлигида копток ўйнаётиб ойнани синдириб џўйди. Џилган ишидан џаттиџ хижолат бўлди. Отаси ишдан џайтгач она унга бўлган воџеани айтиб берди. Ота эса Темурни калтаклади. БУ воџеа тарбиянинг чигал масалаларидан бири саналган жазога яџџол мисол бўла олади. Бу воџеани Темур бир неча йиллар ўтгандан кейин хам унутмайди. БУ боланинг рухий холатига таъсир џилган. БАъзи ота-оналар болага џаттиџ џўллик џилиш керак эмас деб хисобласалар, бошџалари буни зарур деб биладилар. Жазо ва интизом бир-бири билан узвий боћлиџ сўзлар. Сиз болангизни жазолашни лозим деб хисобласангиз, болангизнинг џандайлигига џараб жазо турларини танлашингиз керак бўлади. Хар бир болада тућма мижоз бўлади. Улар боланинг характерини ва ўзлигини белгилайди. Азизлар бу хаџида яхшироџ маълумотга эга бўлишни истасангиз бизнинг кейинги сухбатимизни тингланг. Биз хали болалар тарбияси хаџида жуда кўп сухбатлар олиб борамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top