3:19

Тақдир нима?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Инсоннинг ўз тақдирини билмаслиги оддий ҳол. Аммо у ер бу ерда инсон тақдирини ўзлари билганича кўрадиган ва айтиб берадиганлар бор. Улар инсон тақдирини айтиб бера оладилар, чунки уларга ёрдам берадиган бир куч бор. Агар сиз бу кучнинг қандайлигини, бу кучга ишониб тақдирини унга топшириб қўйишнинг оқибатлари ҳақида билганингизда, ҳеч қачон фолбинлар ва дам соладиганлар олдига бормасдингиз. Бугун айнан инсон тақдири ва қийинчиликлар ҳақида гаплашамиз. Инсон ҳаётидаги қийинчиликлар ва қалбидаги бўшлиқни тўлдириш, келажаги ҳақида билиш учун фолбинларга боради. Уларга ишониб қолади. Авваллари мен ёвуз руҳларнинг борлигига ва фолбинларининг инсонни яқин келажaгини тўғри айтиб беришига ишонмасдим. Аммо энди ишонаман. Ишонаман, бироқ уларнинг олдига ёрдам сўраб бормайман. Чунки улар қайси куч билан бошқарилишини биламан.

Narrator 2 Мен эса ундан ҳам қудратли ва ва ҳаётимни ишониб топширсам бўладиган бир Зотга ишонаман. У менинг тақдиримни ўзгартирган. Ҳаётга ва қийинчиликларга қарашимни ўзгартирган. Ўз қўлида ҳаётимни мустаҳкам ушлаб туради. Умуман “тақдир” дегани ўзи нима? Луғатда бу нарса “ҳамма нарсаларни жумладан инсонларни ҳам бошқарадиган илоҳий қудрат” яна “аввалдан белгилаб қўйилган ҳаёт ёки ҳолат” деб берилган. Инсонларнинг фикрича сенинг туғилишинг, ҳаётингда у ёки бу воқеаларнинг содир бўлиши ва ўлишинг ҳаммаси олдиндан белгилаб қўйилган. Инсон тақдирини билиш учун ишлатиладиган яна бир усул “физиономия” деб аталади. Бунда мутахассис инсоннинг ташқи кўринишига қараб туриб унинг характерини, ўтмишда қандай ҳолатларни бошидан кечиргани ва келажаги ҳақида айтиб бериши мумкин.

Narrator 1 Балки орамизда тақдир олдиндан белгилаб қўйилганига ишонадиганлар бордир?! Аммо инсон тақдири кимнинг қўлида эканлигини билишга ҳаққи бор. Бу ҳақида билгач, у ё тақдирини ўзгартиришга ҳаракат қилади, ё ўшандай яшаб ўтишга қарор қилади. Агар тақдирингизни ўзгартиришга қарор қилган бўлсангиз, уни ўзгартирадиган Зот ҳақида билишингиз керак.

Инсон фақат кўрган нарсасигагина ишонади. Бир куни телевизорда уйдаги бактериялар ҳақидаги кўрсатувни кўриб қолдим. Биргина ошхона латтасининг ўзида миллиардлаб турли касалликларни чақирадиган бактериялар ва микроблар бор экан. Биз бактерияларни кўрмаймиз, лекин бу улар йўқ дегани эмас. Биз баъзида турли руҳларни кўрадиган инсонлар ҳақида эшитиб қоламиз. Ҳатто баъзилар бундай ҳикояларни жон қулоғи билан тинглайди.

Narrator 2 Инсоларнинг умумий билими ёки фан руҳий нарсаларни тушунтириб бера олмайди. Бироқ Муқаддас Калом бу ҳақида шундай дейди: “Улкан аждаҳо иблис ва шайтон деб аталган, бутун дунёни алдаб йўлдан оздираётган ўша алмисоқ илон ўз фаришталари билан бирга ер юига отилди.” (Ваҳ 12:9) Муқаддас Калом ўша бошида одам Ато билан момо Ҳавони алдаган илон ўша шайтон эканини аниқ айтади. Агар шайтон ўзининг асл кўринишида инсонларга кўринганида инсонлар унга ишонмаган ва ҳатто қўрқиб қочган бўларди. Бироқ шайтон ўта айёр ва ақлли. У доимо ўз кўринишини ўзгартиради. У одам Ато билан момо Ҳавони ўз измига бўйсундирганидан кейин, уларнинг тақдирини бутунлай ўз қўлига олди ва уларни тақдир, омад, ирим сирим, эскичалик каби дунёвий нарсалар билан бошқара бошлади. Тақдирлар ҳақидаги суҳбатимиз сизни қизиқтирган бўлса, кейинги суҳбатимизни ўтказиб юборманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top