Narrator 1 Ассалому алайкум. Баъзан инсонларнинг ҳаётда қийинчиликлар билан яшаётганини кўриб, Худованд инсонни тақдирига боғланган ва Худодан ажралган ҳолатда ташлаб қўядими? Ундай эмас. У сизнинг бахтсиз яшашингизни ёки оилангиз қийналишини истамайди. Сиз ўзингиз У билан учраша олмаслигингизни билади ва шунинг учун ҳам Унинг ўзи шайтон тазйиқидан қочиш йўлини кўрсатди. Бу йўл Исо Масиҳ.
Инсон ўз тақдиридан озод бўлиши учун, у аввало “Масиҳ” сўзининг маъносини билиши керак. Масиҳ “мой қуйиб танланган” деган маънони билдиради. Қадимги аҳд даврида руҳонийлар, пайғамбарлар ва шохлар бошларига мой қуйилиб ўз вазифаларига тайинланган. Агар Исони Масиҳ деб атасак бу нимани англатади? Унга руҳонийлик, пайғамбарлик ва шохлик вазифаси ишониб топширилган.
Narrator 2 Сизга бу вазифалар ҳақида қисқача тушунтириб бераман. Руҳонийлар Худо тайин этган вазифаси бўйича инсонларнинг гуноҳни олган ва Худони улуғлаган. Ҳақиқий руҳоний бўлган Исо Масиҳ эса тақдирнинг ҳамма муаммоларини, лаънатларини ва вайронкорлик таъсирини ҳал қилди. Пайғамбарлар эса инсонларга Худо билан учрашиш йўлини кўрсатади. Исо Масиҳ эса ер юзига инсон билан Худо жртасидаги кўприк, йўл бўлиш учун келди. Шох эса ўзига тегишли мамлакатни қудрат билан бошқаради. Масиҳ эса ҳақиқий Шох бўлиб келиб, Шайтоннинг қудратини синдирди. Каломда ёзилганидек: “Уни қабул қилганларга эса барча Унинг номига имон келтирганларга У Худонинг фарзанди бўлиш иқтидорини берди.” (Юҳ 1:12) Инсонлар ҳаётидаги ҳамма; Шайтон орқали пайдо бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун ер юзига келган Исо Масиҳ ҳақида билмайдилар. Шунинг учун ҳам улар руҳий қийинчиликлардан азоб чекадилар.
Narrator 1 Агар инсон Масиҳни билмаса ҳар доим ҳаётида содир бўладиган қийинчиликларни ва келишмовчиликларни енга олмайди. Баъзан Худонинг фарзандлари ҳам Уни яхши билмаганликлари учун шундай қийинчиликларга дуч келишади. Худодан узоқда бўлган ёки Ундан юз ўгирган ва шайтоннинг асирига айланган инсон руҳий муаммоларини ўзи ҳал қила олмайди. Ҳатто жуда ҳам кучли ва ақлли танишлар ҳам киши тақдирини ўзгартира олмайди. Худованд эса инсонларга Исо Масиҳ орқали тақдирларини ўзгартириш ва руҳий муаммолардан озод бўлиш йўлини кўрсатди. Муқаддас Каломда Худо меҳр шафқатининг маъноси очиб берилган. Худованд ўз меҳр шафқати Ўзидан ажралиб қолган инсон бошига ёғдирилган муҳаббатидир. Муҳаббат эса инсоннинг қилган ишига қараб кўрсатилмайди. Худо муҳаббати шартсиздир.
Narrator 2 “Мана Худо Мусога нима деган: “Марҳамат этганимга марҳамат этаман, раҳм айлаганимга раҳм айлайман. Шундай қилиб танланиш инсоннинг орзу ёки ташаббусига эмас, балки Худонинг марҳаматига боғлиқ. Тавротда Худо Фиръавнга айтганидек: “Қудратимни сен орқали намоён қилай, деб Исмим бутун ер юзида малум бўлгай, деб Мен сени юксалтирдим. ” (Рим 9:15 17) Худо нажотини пулга сотиб олиб бўлмайди. Фақатгина Худонинг марҳамати билан озод этиласиз. Калом шундай дейди: “Лекин биз ҳал гуноҳга ботган чоғимизда, Маси биз учун ўлди. Бу Худонинг бизга бўлган муҳаббатидан далолатдир” (Рим 5:8) Исо Масиҳни учратган тиланчи кўр Исони учратган пайтидан бошлаб шифоландаи ва гуноҳларидан озод бўлди. Унинг тақдири ўзгарди. Ҳар биримиз билан ҳам шундай бўлиши мумкин.