3:28

Вақтни доно ишлатиш

MP3

Салом азизлар. Агар ҳаётингиз таъсирга эга бўлишини ҳоҳласангиз, уни бир нуқтага қаратинг! Чайқаланишни бас қилинг. Ҳаммасини бажаришга ҳаракат қилишни тўхтатинг. Ҳаттоки яхши ишларни ҳам кесиб ташланг ва муҳим ишларнигина бажаринг. Фаолият билан унумдорликни адаштирманг. Сиз мақсадсиз ҳам банд бўлишингиз мумкин, лекин нима маъноси бор? Павлус шундай дейди, “Биздан кимки камолотга эришган бўлса, худди шундай фикр қилсин. Агар сизнинг фикрингизда бошқа нарса бўлса, унда буни сизга Худо ошкор этади.”(Филиппиликлар 3:15)

Мақсадингизни билишингиз сизни ҳаётингизни етаклайди. Мақсад ҳамиша жўшқинлик уйғотади. Ҳеч нарса аниқ мақсаддек қувватлантирмайди. Аксинча, агар мақсадингиз бўлмаса жўшқинлик тарқалиб кетади. Ётоқдан туриш ҳам юмушга айланади. Ҳаддан ортиқча ишлаш эмас, кўпинча маъносиз ишлаш бизни толиқтириб, кучимизни адойи тамом қилиб, шодлигимизни ўғирлайди. Жорж Бернард Шоу шундай ёзади, “Бу ҳаётнинг ҳақиқий шодлигидир: ўзингиз энг юксак ҳисоблаган мақсад учун ишлатилишингиз; дунё сизни хурсанд қилолмаслигидан шикоят қилмасдан, касалликлар ва ғам-ғуссалар оқибатида юзага келган бесаранжом ва худбин доғлар ўрнига табиатнинг кучига айланишингиз.”

Мақсадингизни билишингиз сизни абадийликка тайёрлайди. Кўпгина инсонлар ерда абадий мерос қолдириш учун бутун ҳаётларини сарфлашади. Улар ўлганларидан кейин хотирланишни ҳоҳлашади. Аслида, энг муҳими бошқалар ҳаётингиз ҳақида нима дейиши эмас, балки Худо нима дейишидир. Инсонлар барча муваффақиятлар бора-бора ортиб кетиши, қайдномалар узилиши, обрў-эътибор сўниши, улуғворлик эса унутилишини англаб етмайдилар. Дунёга хос мерос яратиш учун яшаш кичик манзарали мақсаддир. Вақтни доноларча ишлатиш эса абадий мерос барпо қилиш деганидир. Сиз ерга хотирланиш учун қўйилганингиз йўқ. Сиз курраи заминда абадиятга тайёргарлик кўриш учун қўйилгансиз.

Бир кун сиз Худо олдида турасиз ва абадиятга киришингиздан олдин У ҳаётингизни, яъни якуний имтихонингизни текшириб чиқади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ҳаммамиз ҳам Масиҳнинг ҳукм курсиси олдида ҳозир бўлажакмиз-ку. … Демак, ҳар биримиз ўзимиз ҳақимизда Худога ҳисобот берамиз.” (Римликлар 14:10, 12). Яхшиямки, Худо бизни бу имтихондан ўтишимизни ҳоҳлайди, шунинг учун У бизга саволларни олдиндан бериб қўйган. Муқаддас Каломдан Худо бизга асосан иккита муҳим саволларни сўрашини айтишимиз мумкин: Биринчиси, “Менинг ўғлим Исо Масиҳга нисбатан нима қилдинг?” Худо сизнинг диний наслингизни ёки дунё қарашларингиз ҳақида сўрамайди. Муҳими, Исо Масиҳни сиз учун қилган ишини қабул қилиб, севишни ва Унга ишонишни ўрганишингиздир. Чунки Исо шундай дейди, “Исо унга деди: — Мен йўл, ҳакикат ва хаётдирман. Менсиз хеч ким Отанинг олдига боролмайди.”(Юҳанно 14:6)

Иккинчиси, “Мен сенга берганимни нима қилдинг?” Ҳаётингизни, Худо берган – ҳадяларингиз, қобилиятларингиз, имкониятларингиз, энергиянгиз, муносабатларингиз, ва ресурсларингизни нима қилдингиз? Уларни ўзингиз учун ишлатдингизми, ёки Худо сизни яратишдан мақсадига ишлатдингизми? Азизлар, бордию, ҳаёт мақсадлари ҳақида ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top