MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Эски Ахд даврида Исроилда Нобот исмли киши яшаган. Агар у ҳақида Каломда ёзилмаган бўлганида бундай тўғри ва покдомон одам яшаб ўтгани ҳақида билмаган ҳам бўлардик. Яқинда Шохлар китобини ўқир эканман, Ноботнинг қилган ҳаракатларидан у чиндан ҳам Худога садоқатли инсон бўлганини англадим. Унинг ҳаракатлари ва айтган сўзлари Масиҳнинг сўзларини ёдимга солди. “Мен сиз дўстларимга айтаман, баданни ўлдириб, кейин бошқа бирон нарса қилишга қодир бўлмаганлардан қўрқманглар. Бироқ кимдан қўрқишингизкераклигини уқтирай, кишини ўлдиргандан кейин жаҳаннамга ташлашга ҳам қодир бўлган Худодан қўрқинглар. Ҳа, сизларга айтаман, Ундан қўрқинглар.” (Лука 12:4,5) У чиндан ҳам Худодан қўрқадиган инсон бўлган. Нобот ҳақида эшитгач сиз ҳам у ҳақида шундай фикрга келасиз.

Narrator 2 Келинг, у ҳақида Каломда ёзилганларининг ҳаммасини кўриб чиқамиз. У Ноботнинг узумзори билан боғлиқ. “Бир қанча вақт ўтганидан кейин, Ноботнинг узумзори билан боғлиқ бир воқеа содир бўлди.” Унинг узумзори Йизрилда шох Ахабнинг саройига яқин жойлашган эди. Ахаб Ноботнинг узумзорини кўриб, қандай қилиб бўлса ҳам уни қўлга киритиш ҳақида ўйлаб қолди. У Ноботнинг олдига бориб, узумзорингдан фойдаланишимга ва у ерда сабзавотлар ўстиришимга рухсат бер. Агар истасанг уни истаган нархингга менга сот, деди. Аммо Нобот унга рад жавобини берди. “Отамдан қолган узумзорни сотишимга Худованд рухсат бермайди. Унинг амрига кўра отадан қолган меросни сотиб бўлмайди.”, деди. Буни айтиш осон бўлганми?

Narrator 1 Асло йўқ. Шахсан шоҳнинг ўзига, айниқса ёвузлиги билан ном қозонган шоҳга қарши чиқиши унга қимматга тушиши мумкинлигини аниқ билмаса ҳам, тахмин қиларди. Шунга қарамай, Худованд олдида энг тўғри бўлган ишни қилди. У Каломда ёзилганидек, одамдан эмас, Худодан қўрқишни танлади. Узумзори билан бўлган воқеадан, унинг яна бир ҳислати ҳақида билиб олиш мумкин. Фикримизча шох Ахабнинг саройига яқин жойда бошқа узумзорлар ҳам бўлган бўлиши керак. Нега Ахаб айнан Ноботнинг узумзорига қизиқди? Инсон бирор нарсани қаттиқ исташи учун, ўша нарса чиройли ва мафтункор бўлиши керак. Ноботнинг узумзори айнан шундай узумзор бўлган. Бундан Нобот жуда ҳам меҳнаткаш бўлганини биламиз. У ва ота боболари бу узумзорни гўзал ва хосилдор қилиш учун қаттиқ меҳнат қилишган.

Narrator 2 Ноботнинг меҳнатлари эвазига узумзор жуда ҳам кўркам ҳолатга келди. У меҳнаткаш, ақлли, Худо ҳақида яхши биладиган ва унинг устига жасур шахс бўлган. Бундай бўлиш, хатто шохнинг ўзига йўқ деб айтиш учун ҳаддан ташқари дадил бўлиш керак. Унинг бу жасурлиги ва тўғрилиги унга нима фойда келтирди? Аксинча, ҳаётидан айрилди. Ноботни хотини Изабелнинг қўли билан ўлдиртирди. У ўлди бироқ унинг Муқаддас Каломда ёзилган ҳаракати биз имонлилар учун катта ўгит бўлиб хизмат қилади. Унинг ҳаёти орқали биз одамлардан эмас, энг биринчи ўринда Худодан қўрқиш кераклигини ўрганамиз. Ақлли имонли бошқаларнинг ҳаётидаги хатолари ёки ютуқларидан ҳаёти учун сабоқ чиқариб олади. Сизлар ҳам шу тоифадаги одамлар сирасига кирасиз деган умиддамиз. Шундай бўлса бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга бир биридан қизиқарли ҳаётлар ва таъсрли ўгитларни бера олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top