3:22

Шайтон стратегияси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Аввалги суҳбатларимизда биз дунё раҳбарларининг инсоният хулқига оид муаммоларни еча олмай қийналганлари ҳақида гапирган эдик. Олим одамлар ҳам бу муаммоларнинг ечимини тополмаганлар. Таниқли давлат арбоблари бу йўналишдаги узоқ йиллик режалардан аллақачон воз кечиб, кундаликда рўй берадиган можароларни ечиш билан овора. Давлат сиёсатида ҳам ҳар бир вазиятни фақат ўз ўрнида баҳолаш ва шароитдан келиб чиққан ҳолда ҳал қилишга ҳаракат қилинмоқда. Чунки дунёнинг муаммолари шунчалик чигаллашиб кетдики, эртага қандай ҳолат юзага келишини ҳеч ким билмайди. Биз яна шуни кўрдик-ки, агар Худонинг Каломига қулоқ тутмайдиган бўлсак, шунча асрлардан бери дунёда содир бўлаётган нарсаларни ҳеч қачон тушуна олмаймиз. Ҳаворий Павлус Эфесликларга мактубининг 6-бобида шундай дейди :

Narrator 2 «Чунки бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир. Шу сабабдан ёмон кунда қаршилик кўрсата олишингиз учун, Худонинг қурол-аслаҳаларини кўтаринглар, токи бутун тадбиркорлик билан иш тутиб, ўрнингизда тура олинглар» (Эфесликларга 6:12-13). Бу оятлар, ҳаёт асосан курашдан иборат, деб гувоҳлик бермоқда. Ҳаётий тажрибамиз ҳам буни тасдиқлайди. Романтик қўшиқлар, ҳавойи орзулар бошқа – реал ҳаёт бошқа. Ҳаёт курашдан иборат. Одатда биз бу курашни бошқа одамларга қарши бўладиган кураш деб тушунамиз. Дунёвий тушунча шундай. Лекин ҳаворий Павлус айтишича, бизнинг курашимиз инсонларга қарши эмас. Бу кураш – Худонинг Шоҳлиги билан шайтоннинг шоҳлиги орасидаги кураш. Инсонлар эса бу курашда жанг майдони бўлиб хизмат қилади.

Narrator 1 Шу сабабдан ҳамиша урушлар, инқилоблар, жиноятлар содир бўлмоқда. Кичик миқёсда оладиган бўлсак, оиладаги жанжаллар, қўрқувлар, руҳий касалликлар, асабий ҳолатларни кўрасиз. Буларнинг ҳаммаси – ана шу курашнинг “иситмаси”, ташқи кўриниши. Ҳатто ёввойи табиатда ҳам бу курашнинг асоратларини кузатиш мумкин. Табиат ҳам ҳаёт-мамот курашида иштирок этмоқда. Ўткан галги суҳбатимизда биз кўрдикки, бутун одамзот – шайтоний кучлар таъсири остида. Ҳаворий Павлус бу кучларни “бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронлар” деб атаган. Эътибор беринг: шайтоний кучлар бутун дунё халқлари устидан ҳукмрон! Ҳазрати Исо ҳам ўзининг бир масалида буни тасдиқлаб, шайтонни “қуролланган, ўз мулкини қўриқлаётган кучли одам” деб тасвирлаган. Ер юзида яшаётган ҳамма одамлар – ўқимишли ёки саводсиз, бой ёки камбағал, бўлишидан қатъи-назар ҳазрати Масиҳнинг ҳимояси остида бўлмаса, шайтоний кучларнинг қўл остидадир.

Narrator 2 Худонинг Каломи шундай дейди. Шайтоннинг қули бўлгандан кейин, бу одамларда на тинчлик бор, на бахт ва на яхши осойишта ҳаёт. Бу шайтоний қулликдан чиқиб кетиш эса иложсиз. Инсон учун номумкин нарса. Унда нима қилиш керак? Ҳеч қандай умид йўқми? Умид бор! Бу қулликдан қутулишнинг йўли бор! Аллоҳнинг хушхабари шунинг учун ҳам ажойиб бир яхши хабар! Чунки шайтондан “кучлироғи”, яъни ҳазрати Масиҳнинг ўзи, “иблиснинг ишларини барбод қилиш” учун келган (1-Юҳ.3:8). Хочдаги хизмати ва ўлимдан кейин тирилиши билан, ҳазрати Масиҳ шайтоннинг кучини қирққан. Кимки бунга ишонса ва ўз шахсий ҳаётида амал қилса, озодликка чиқади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top