3:25

Езекиел пайғамбарнинг чақирилиши

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Қадимда пайғамбарлар ўта муҳим ишни бажаришган. Пайғамбар бўлиш жуда ҳам обрўли ва шарафли бўлгандир, деб ўйлайсиз. Аммо улар ҳақида ўқиб билганларимдан айтаманки, уларнинг хизмати ўта машаққатли бўлган. Албатта, пайғамбарлик қилиш шарафли бўлган, чунки улар Худо томонидан танланган кишилар бўлган. Ахир Худонинг назари тушган инсон бўлиш бу катта бахт. Улар қандай вазифани бажаришгани ҳақида яхши биласиз. Пайғамбарлар Худованд билан инсон ўртасида воситачи: Худонинг сўзларини халққа етказадиган инсонлар бўлишган. Худованд Ўз халқини севгани учун ҳам, ўз гуноҳлари туфайли бошига тушадиган фалокатдардан сақлаб қолиш учун пайғамбарлар орқали, огоҳлантирган. Шундай пайғамбарлардан бири бу Езекиел пайғамбардир.

Narrator 2 Пайғамбар Худонинг улуғворлигини қандай ва қачон кўрганини шундай тасвирлайли: “Шоҳ Ёхуёқим ҳукмронлигининг асирликда кечаётган бешинчи йилида, ўттиз ёшимнинг бешинчи ойида, асирлар билан бирга Кебар дарёси бўйида эканимда, осмон очилиб, бир ваҳий кўрдим.” Агар ҳамма пайғамбарларнинг Худо чақиргани ҳақида ўқисангиз, улар ҳам энг аввало осмон очилиб, Худонинг улуғворлигини кўрганларини айтадилар. Худованд бирор пайғамбарни танлар экан, уларга албатта фаришталари орқали гапиради. Езекиел пайғамбар ҳам, Худованд унга гапиришидан олдин самовий мавжудотларни кўрганини айтади. У самовий мавжудотларнинг қандайлигини жуда ҳам аниқлик билан тасвирлаган. Бу ҳақида Эски Ахднинг Езекиел китобидан билиб олишингиз мумкин. Хуллас у Худо томонидан танланди. Ўша пайтда у ўттиз ёшлар атрофида бўлган. Худонинг улуғворлигини кўргач ерга йиқилган.

Narrator 1 Худованд улуғворлиги олдида тик туриш мумкин эмас. Ҳамма пайғамбарлар шундай қилишган. Езекиел ҳам тиз чўккан. То Худованд Ўзи “Тур” демагунча пайғамбарлар бошларини ҳам кўтаришмаган. Агар уларнинг ўрнида биз бўлганимизда ҳам шундай қилган бўлардик. Езекиел шундай деб давом эттиради: “Мен уни кўрганимда ерга юз тубан йиқилдим ва кимнингдир гапирганини эшитдим. У менга деди: “Одам ўғли ўрнингдан тур ва мен сенга гапираман. У менга гапиргани заҳоти Худонинг Руҳи мени қоплади ва мени оёққа турғазди. Мен У Зотнинг гапирганини эшитдим. У шундай деди: Инсон боласи, Мен сени Менга қарши исён қилган, улар ва уларнинг ота боболари Менга қарши шу кунгача исён қилиб келган Исроил халқи олдига юбораман. Мен сени олдига юбораётган халқ қайсар ва ўзбошимча. Уларга Худованд шундай дейди, дегин. Улар эшитадими, йўқми ораларида пайғамбар борлигини билишади. Сен эса улардан ва улар гапирадиган гаплардан қўрқма.” ”

Narrator 2 Зеро тиконлар ва чаёнлар атрофида яшайсан, уларнинг гапларидан қўрқма. Сен уларга Менинг сўзларимни етказ. Лекин сен… Менинг сўзларимни тингла, сен итоатсизлик қилма. Оғзингни оч ва Мен сенга берадиган нарсани е.” (Ез 2:1,8) Езекиел пайғамбар атрофга қараб, унга узатилган қўлни кўрди. Қўлда бир ўроғлиқ қоғоз бор эди. Ўша қўл ўроғлиқ битикни очди. У яна ўша Зотнинг овозини эшитди. У овоз пайғамбарга оғзини очиб, қоғозни ейишни буюрди. У эса оғзини очиб, айтилганидек қилди. У эса ўроғлик битикнинг таъмини сезди. Пайғамбарнинг айтишича, у жуда тотли ва мазали туюлган. Бу қоғозда Худонинг Каломи ёзилган эди. Муқаддас Каломда ёзилишича, Худонинг Каломи тотли бўлади. Бунинг қандай бўлишини ҳар бир имонли ўзи ҳис қилиб кўриши керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top