3:31

Ёхушафат ва Ахаб

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугунги суҳбатимиз давомида Худованд унга ишонганлар ва Унинг амрига кўра яшайдиганларга қандай муносабатда бўлиши ва аксинча бўлса, ундай инсоннинг ҳаёти қандай тугашини кўриб оласиз. Ундан олдин Каломда Худовандга яқин инсонлар ҳақида нима ёзилганини тингланг: “Худованд барча йўлларида адолатли, ҳамма ишларида содиқ ва иноятлидир. Худовандга мурожаат қиладиган, чин қалбдан мурожаат қиладиган ҳар бир инсонга У яқиндир. Художўйларнинг тилагини У қондирар, уларнинг фарёдини эшитиб, нажот берар. Ўзини севган ҳаммани Худованд асрар, барча бетавфиқларни эса йўқ қилар. ” (Заб 144:17,20) Мана Худованд қалби Унга яқинларга қандай муносабатда бўлишини билиб олдингиз. Энди эса Яхудо шохи Ёхушафат билан Исроил шохи Ахаб ўртасидаги фарқ ва уларнинг тақдири ҳақида гаплашамиз.

Narrator 2 Келинг, биринчи бўлиб Каломда Ёхушафат ҳақида нималар ёзилганига қараймиз. “Худованд Ёхушафат билан бирга эди, чунки у ёшлигидан отаси Довуднинг йўлидан юриб, Худовандга итоат қилди. У (бошқа қироллардек) Баалга сажда қилмади. У исроил шохидан фарқли равишда бутпарастлик қилмай, бобокалони Довуднинг йўлидан юриб, Худовандга итоатли бўлди. Худованда унинг шохлигини Ўз назорати остига олди. У бойиши учун бутун Яхудога қарам давлатлар шох Ёхушафатга совға саломлар юборарди. Унинг юраги Худованд билан бирга эди. Ундан ташқари у Яхудодаги (аввалги шох давридан қолган) Ашера устунлари ва бутларга атаб қурбонлик қилинадиган ва сиғинадиган тепаликларни йўқ қилиб ташлади.” Каломда ёзилишича, Ёхушафат ўз ҳукмронлигининг учинчи йилида қонунлар китобини бутун шохлик бўйлаб тарқатиб, одамларга ўша китобни ўрганиб чиқишни буюрган.

Narrator 1 Унинг шохлиги даврида унинг қўл остидаги халқ Худованднинг амрларидан бохабар бўлиб, бутларга сиғинишдан воз кечган. Унинг ҳаётига ва давлатни юритиш пайтида қилган ишларига қараб туриб, шохлик вазифасидаги инсон зиммасида жуда ҳам катта жавобгарлик туришини билиб оламиз. Шох қанчалик Худовандга яқин бўлса, унинг мамлакати ҳам тинчлик ва осойишталикда, фарвонликда ҳаёт кечиради. Энди Ахабнинг ҳаётига назар ташласак. Каломда у ҳақида шундай ёзилган: “Яхудода Осо ҳукмронлигининг 38 йилида Самарияда Омрининг ўғли Ахаб тахтга чиқди. У Исроил халқи устидан ҳукмрон бўлди. Омри ўғли Ахаб Эгамиз олдида жуда ҳам кўп ёвузликлар қилди. Унинг ёвузликлари ундан олдинги ўтган шохларнинг ҳам ёвузлигидан ўтиб тушди.” Агар Ахабнинг ҳаётига назар ташласангиз, унинг доно бўлмаганини кўрасиз.

Narrator 2 Шох авлодлари деярли саройда тарбияланиб аввалги шохлар, уларнинг ҳукмронлик даври ва уларнинг ютуқлари ва камчиликлари ҳақида ўрганишади. Ахаб эса ўзидан олдинги ўтган шохларнинг, айниқса Худовандга итоат этмаган ва ёвуз шохларнинг ҳаёти қандай тугаганини билиб олиши керак эди. Аммо унинг бунга ақли етмаган кўринади. У Худованд айтган амрларнинг тескарисини қилган. Ахаб Худованднинг йўлидан юрмагани, Унинг амрларини муқаддас санамагани учун ҳам, Сидон шохининг қизи Йизрилга уйланди. Балки бу билан атрофидаги қўшни давлатлар билан алоқани мустаҳкамламоқчи бўлгандир, бироқ Худованд давлатни қўриқламаса, ҳар қандай никоҳ риштаси ҳам давлатни асраб қололмайди. Ахаб пайғамбарлар башорат қилганидай хор бўлиб вафот этди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top