3:38

Аюб ва Динозаврлар

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугунги кунда динозаврларнинг мавжуд бўлганлиги ҳақидаги маълумотларга деярли ҳамма бирдек қизиқади. Чиндан ҳам динозаврлар мавжуд бўлганми? Мутахассис олимлар бунга «Ҳа», деб жавоб бермоқдалар. Чунки дунёнинг турли жойларидан баҳайбат маҳлуқларнинг тошқотма қолдиқлари, суяклари топилмоқда. Бундай далиллар билан уларнинг чиндан ҳам мавжуд бўлганига ишонмай иложимиз йўқ. Бу ҳақида Муқаддас Калом нима дейди. Аввалги суҳбатимизда Муқаддас Каломдан олинган далиллар билан Одам Ато ва Нуҳ пайғамбар динозаврларни кўрган бўлиши мумкинлиги ҳақида суҳбатлашдик. Аммо бу сафарги суҳбатимиз аввалгисидан ҳам қизиқроқ кечадиганга ўхшайди. Бир сафар Аюб китобини варақлаб ўтириб, Худо тасвирлаган антиқа маҳлуқлар ҳақида ўқиб қолдим.

Аюб китобининг 40 ва 41 бобларида Худонинг Ўзи икки баҳайбат маҳлуқни тасвирлайди. Уларнинг бири қадимги иброний тилида «беҳемос» деб аталган. Бу «баҳайбат маҳлуқ» дегани. Аюб 40 боб 14-24 оятларга кўра бу баҳайбат маҳлуқ худди ҳўкиздай ўт ейди, баҳайбат кедр дарахтига ўхшаш думини қимирлатади, суяклари темир панжаларлар каби мустаҳкам, бутун бир дарёни ичиб тугатгудай бўлиб сув ичади. Бу маълумотлардан ўша даврда ернинг энг баҳайбат динозаври «Брахиосорус» ёки «Апатосорус» бўлса керак деган тахминлар бор. Худо Аюб китобида айнан ўтхўр динозавр «Брахиосорус»ни тасвирлаган бўлиши мумкин. Бу Худо тасвирлаган бир баҳайбат махлуқ ҳолос. Худо бу ўтхўр динозаврдан ташқари яна бир баҳайбат маҳлуқни тасвирлаган.

Аюб китобида бу махлуқнинг номи «левиатан» деб берилган. Бу «сув махлуқи» деган маънони беради. Чиндан ҳам Аюб китоби 41 боб сувда яшайдиган, даҳшатли ўткир тишлари бор бўлган ва танасини тангалар қоплаган кучли ва баҳайбат махлуқни тасвирлайди. Бу бобда айтилишича, ундан ҳамма қўрққан. Аюб китоби 41 боб 21 ва 22 оятларга кўра бу маҳлуқ бурнидан тутун чиқариб оғзидан олов пуркайди. Аюб китобида тасвирланган бу махлуқ кўпроқ ёшлигимизда эшитганимиз эртаклардаги аждаҳоларга ўхшаб кетади. Балки ўша афсоналарнинг баъзилар ҳақиқий маълумотлар асосида юзага келгандир. Олимлар бир махлуқнинг бош суягини топишди. Бу жуда ғалати бош суяк бўлиб, алоҳида бир ҳусусиятларга эга бўлган динозаврники бўлиши мумкин деб ҳисоблашмоқда. Топилган бош суякнинг тепасида бўртиб чиққан жой бўш ва бурун тешигига махсус йўл орқали уланган.

Мутахассисларнинг фикрича бош суяги тепасидаги туртиб чиққан бўшлиқда махсус газлар сақланган ва динозавр нафас чиқарганида ёниб олов ва тутун сифатида чиққан бўлиши мумкин. Бу динозавр олимлар аниқлаган баҳайбат денгиз динозаври «Кроносорос» бўлиши ҳам мумкин. Забур китобида ҳам бу баҳайбат денгиз маҳлуқи ҳақида ёзилган. Ҳазрати Довуд баҳайбат маҳлуқнинг сувда ўйнагани ҳақида шундай дейди: «Эй Худованд, Сенинг ишларинг қанчалик кўпдир! Ҳаммасини ҳикмат билан яратгансан, ер Сенинг ижодинг билан тўладир. Мана, буюк, бепаён денгиз! Унда сон-саноғи йўқ жониворлар, кичик ва катта ҳайвонлар бор. Денгизда кемалар қатнайди, унда ўйнасин дея Сен Левятанни, ўша ҳайбатли балиқни яратгансан.» (Заб 103: 24-26) Бу каби маълумотлар сизни қизиқтирса бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтимизга ташриф буюринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top