2:54

Тақдирдан ҳаётгача…

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Аввало Муқаддас Каломда ёзилган кўр тиланчи Бартимус ҳақида эслатиб ўтсам. Худонинг инояти билан Бартимуснинг ҳаёти бутунлай ўзгариб кетди. Биринчидан, у тақдирини ўзгартира олди иккинчидан у Хушхабар эшитди, ишонди ва Исо Масиҳни Нажоткори деб қабул қилди. Агар биз ҳам Худонинг фарзандлари қаторига қўшилган бўлсакда муаммолар бизни тарк этмагандек туюлади. Қийинчиликлар келганида Худога қарамасак, алданиб қолишимиз ёки йўлдан адашишимиз мумкин. Ҳатто тақдирингиздан озод бўлган бўлсангиз ҳам, ундан қутулмагандек ҳис қиласиз. Худо сизни бутунлай тақдирингиздан озод қилди. Бу ҳолатни ўзининг кимлигини унутиб қўйган шаҳзоданинг ҳолатига ўхшатиш мумкин. Ўзининг кимлигини билмай уйда у ёқдан бу ёққа чопиб уй ишларини қилиб юрса кулгили ва ачинарли кўринмайдими?

Narrator 2 Ёки бўлмаса отаси аллақачон судхўрга қарзини тўлаб қўйганидан кейин ҳам қарзини олиб борган ўғилнинг ҳолатини ўйлаб кўринг. Худонинг фарзанди бўлганлар энди шайтоннинг ҳукми остида эмас. Худо сизнинг оилангизда ва иш жойингизда Ўз ишини қилади. Муқаддас Руҳ вақт ва жой танламай ишлайди. Худованд сизнинг ҳолатингизни билади.

Сиз ҳаётингизда бўлиб ўтган воқеалар ёки аччиқ хотиралар туфайли умидсизликка тушганмисиз? Ёки ўша воқеалар сабаб ҳеч қандай иш қўлимдан келмайди, деб ўйлаяпсизми? Агар Худо сизни бир сония ичида баракаласа, дунёдаги ҳар қандай болалиги бахтли ўтган, ёшлигидан машхур устозлардан таълим олиб қобилиятини шакллантирган ҳар қандай киши тенглаша олмайдиган натижаларни кўрсатишингиз мумкин.

Narrator 1 Исо Масиҳни учратганингизда ҳаётингиз ва тақдирингиз бутунлай ўзгаради. Агар Худонинг марҳамати ва иноятига ўрансангиз, яна яшай бошлайсиз. Сиз доимо ёдингизда сақлашингиз керак бўлган бир нарса бор: у ҳам бўлса имон билан ҳаёт кечириш. Имон билан ҳаёт кечириш бу ҳар доим нажотингиз учун миннатдор бўлиш, нажотнинг марҳаматидан роҳатданиб яшаш ва шу билан бирга шайтонга қарши курашишдир. Ҳаворий Павлус Исо Масиҳ йўлида хизмат қилар экан бир нарсани яхши англаб етган. У “бизнинг курашимиз эт ва танага қарши эмас, ёвуз руҳларга қаршидир” деган эди. Инсон Худодан ажралиб қолганида руҳий муаммоларга дуч келади. Худди шу нарса ишда оилада ҳам муаммолар содир бўлишига сабаб бўлади. Ёвуз руҳларга қарши курашиш нима дегани? Уларга қарши қандай курашамиз?

Narrator 2 Биз имонда мустаҳкам туриб бизга ҳужум қилаётган шайтонга ибодат ва калом орқали қарши туришимиз мумкин. Шайтон ёлғоннинг отаси. У одамларни Худодан узоқлаштириш учун ҳар куни ҳар соатда ёлғон ишлатиб чалғитади. У сизнинг Худодан марҳамат олишингизни истамайди. Бу унинг жаҳлини чиқаради. Шунинг учун ҳам у сизнинг заиф ерингизни билиб олиб ўша орқали алдашга уринади. Афсуски, кўп ҳолларда бунга эришади ҳам. Оилаларда бир кишини қўлга киритса, у орқали бутун оилани ўзига эргаштиради. Азизлар, оила мавзуси дилингизга яқин бўлса, бизнинг www.najot.com сайтимиз бу мавзудаги қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top