2:59

Бир ёстиққа бош қўйиш

MP3

Ассалому алайкум. Биз аёллар ҳис-туйғуга бой, таъсирчан табиатга эгамиз. Бу ҳислатларимиз, табиатимиз ўзимизга ҳам ҳаётга ҳам Худонинг инъомидир. Худованд икки жинсни ўзига ҳос, бир-бирига ўхшамаган табиати ва ҳолатлари билан яратишда Ўзининг режаси бор эди. Эркак ва аёл ўзининг ўрнида, ўзларининг бир-бириникига ўхшамайдиган ягона табиати билан Худованд яратган турмушни безайди. Аёлнинг бошқалар ҳиссиётларига эътиборли бўлиши уни ёрдамчи сифатидаги мавқеини оширади. Ундаги кўпгина аёллик ҳислатлари уни худбинлик қилмай бошқаларга ғамхўрлик қилишга ундайди. Эркакнинг кўпроқ фактларга, воқеликка эътибор бериш табиати уни бошлиқ бўлишга қобилиятли эканини кўрсатади. Чунки бундай одам камдан кам ҳолларда бошқаларнинг таъсирига тушиб қолади.

Келинг бир воқеага эркак билан аёлнинг фикрлаши қандай бўлишини кўриб чиқамиз. Масалан, одатда бир ёшга тўлган ёки тўлмаган болаларни ухлашга ётқиссангиз, йиғлайди. Баъзилари ҳатто бир жойи оғриётгандай қичқириб йиғлайди. Улар йиғлаш баробарида ўрнидан туриб, ойисини чақиради. Сув ичгиси келади ёки туриш учун яна бошқа баҳоналарни ўйлаб топади.

Она бундай ҳолатда боласининг муҳтожлиги ҳақида ўйлайди. Йиғлаган боласининг ёнига югуриб боради, уни кўтаради ва тинчлантиради. Ҳатто боласининг ҳеч бир жойи оғримаётганини билса ҳам, шундай қилади. У боласининг йиғлашига эътиборсиз бўлаолмайди. У боласини тинчлантиради.

Шу билан бирга уни нима безовта қилаётгани ҳақида ўйлайди. Балки қоронғуликдан қўрқаётгандир. Балки ёлғиз қолишдан қўрқаётгандир. Ёки бўлмаса, қорни яхши тўймагандир, дея ортиқча даражада овқатлантириб юборади. Аёл учун боласининг муҳтожликларини рад этишдан кўра кераксиз бўлса ҳам юпатгани осонроқ. Ҳатто боласи тинчланиши учун ҳолдан тойиб йиқилгунча ухламасликка ҳам рухсат беради. Бу ҳатти ҳаракати тўғри эмаслигини билса ҳам, ҳис-туйғулари бунга йўл қўймайди.

Бошқа томондан эса, эркак боласининг ухлашни истамаётгани учун ҳам йиғлаётганини осон тушунади. Ҳеч қандай ортиқча ҳис-туйғуларсиз, юпатишларсиз, боласининг тунгача ухламай юришига рухсат беради. Чунки у боланинг ҳозирдан бошқаларни бошқариш тактикасига ўрганаётганини кўради. Одатда эркак киши болани бундай одатдан қандай тўхтатишни яхши билади ва ҳеч ўйлаб ўтирмай қарор қилади.

Эркакнинг бола тарбиясидаги ҳолисона, фактларга асосланган муносабати аёлнинг ҳаддан ташқари ғамхўлигига меъёр бўлади. Унинг ҳис-туйғуга унчалик берилмаслиги, бола тарбиясини меъёрга келтириб туради. Аёлнинг ҳаддан ташқари боласига эътибор бериши унинг келажакда эрка бўлиб ўсишига сабаб бўлиши мумкин. Эркакнинг унчалик ҳис-туйғуга берилмай муомала ёки қарор қилиши эса, болани бундай хавфдан асраб қолади. Шунинг учун ҳам аёллар бола тарбиясига эркак кишини аралаштиришлари керак. Отаси боласини уришганида, боланинг ёнини олмасдан, жим туришлари, ота-бола муносабатига аралашмаслиги керак бўлади. Бу аёл киши учун қийин албатта аммо, боласининг келажаги учун шундай қилиши керак. Аёлларда воқеага ҳолисона ёндашиш ҳислати етишмайди. Агар ларнинг меҳрибонлигига мана шу ҳолисоналикни ҳам қўшсак, жуда ажойиб тасалли келиб чиққан бўларди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top