3:13

Марсдаги ҳаёт

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Яқинда жуда ҳам қизиқ бир маълумотга дуч келдим. Унда ёзилишича, эркаклар Марс сайёрасидан, аёллар эса Венерадан экан. Бу жуда ҳам қизиқ ва топиб айтилган ўхшатиш. Бу икки жинс вакиллари шунчалик турли ва бир-биридан фарқ қиладики, худди икки сайёра вакилларидек. Айнан шунинг учун ҳам оилада улар ўртасида келишмовчилик ва жанжаллар бўлиб туради. Бу жанжалларга йўл қўймаслик учун, улар бир бирлари ҳақида яхши маълумотга эга бўлишлари керак. Бунга бизнинг суҳбатимиз орқали эришасиз. Бугун Марс сайёраси вакиллари бўлмиш эркаклар ҳақида гаплашамиз.

Марсликлар кўпроқ куч қудратга, бирор нарса қўлидан келишини кўрсатишга ва эришишга иштиёқманд бўлишади. Улар ҳар доим қўлидан бирор иш келишини кўрсатишга ва ўз қудрати ва маҳоратини ошириб боришга ҳаракат қилишади.

Narrator 2 Бирор нарсани қойиллатиб бажаришганда ўзларини жуда ҳам яхши ҳис қилишади. Улар қўлларидан кўп нарса келишини исботлаш билан ҳимояланишади. Марсдаги ҳамма нарса мана шу нарсани кўрсатиб туради. Ҳатто уларнинг кийиниш услуби ҳам шунга мос. Улар психология ёки оилавий ва кундалик можаролар акс эттирилган газета ва журналларни ўқишмайди. Уларга кўпроқ кўчада содир бўладиган машғулотлар, масалан ов қилиш, машина ҳайдаш, балиқ тутиш қизиқтиради. Улар об ҳаво, спорт янгиликлари, сиёсий янгиликлар каби кўрсатувлар ёқади. Эркакларни аёллардан фарқли равишда одамлар ва ҳис туйғулар эмас, нарсалар ва обьектлар қизиқтиради. Хатто бугун ҳам ерга келиб қолган Венераликлар романтик муносабат ҳақида ҳаёл қилса, Марсликлар тез юрар машиналар, охирги моделдаги компьютер ва телефонлар ҳақида орзу қилишади.

Narrator 1 Марсликлар ўз мақсадларига эришиш уларни кучлироқ ва уддабурон кўрсатадиган нарсалар ҳақида кўп ўйлашади. Мақсадга эришиш улар учун жуда ҳам муҳим. Мақсадларига эришиш орқали у ўзини яхши ҳис қилади. У ўзини яхши ҳис қилиши учун мақсадига ўзи эришиши керак. Бу ишларни улар бировнинг ёрдамисиз эплашлари керак. Улар ҳар доим бировнинг ёрдамисиз олдига қўйган мақсадини амалга оширганликлари билан фахрланадилар.

Марсликлар табиатини билиш аёлларга нима учун эркаклар ҳадеб тергашларини, доимо бирор нарсани эслатиб туришларини ёки маслаҳат беришларини исташмаслигини билишга ёрдам беради. Эркакларга ҳадеб эслатавериш ёки маслаҳат бериш уларни бу ишни ўзлари қила олмайди, дегандек бўлади. Бу борада улар жуда ҳам тегма нозик. Шундай қилсангиз, тезгина уларни ҳафа қилиб қўйган бўласиз.

Narrator 2 Марслик ҳамма нарсани ўзи ҳал қилишга ўрганиб қолгани учун, ўз муаммоларига ўзи жавоб топишни истайди. Ўзим қила оладиган нарсага нега бошқа бировни аралаштиришим керак, деб ўйлайди. У ҳадeб ҳаётида бўлаётган муаммоларни айтавермайди. То бу муаммога мутахассис ёрдами керак бўлмагунча, уни ичида сақлайди. Ўзи қила оладиган иш учун бировдан ёрдам сўрашни у заифлик, деб ҳисоблайди. Бироқ, чиндан ҳам ёрдам керак бўлса, бунга улар донолик билан ёндошади. Бундай ҳолатда улар ўзлари ҳурмат қиладиган одамга мурожаат қилишади. Муаммоси ҳақида гапиришнинг ўзидан улар маслаҳатга мухтожлигини билиш мумкин. Аёллари ўз муаммоларини айтганида улар дархол маслаҳат бериб, унга ёрдам бермоқчи бўлишади. Маслаҳати инобатга олинмаса хафа бўлишади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top