3:12

Венераликлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Аввалги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, эркаклар Марс сайёрасидан, аёллар эса Венерадан эканлиги ҳақида айтиб ўтган эдик. Бу жуда ҳам қизиқ ва топиб айтилган ўхшатиш. Бу икки жинс вакиллари шунчалик турли ва бир-биридан фарқ қиладики, худди икки сайёра вакилларидек. Айнан шунинг учун ҳам оилада улар ўртасида келишмовчилик ва жанжаллар бўлиб туради. Бу жанжалларга йўл қўймаслик учун, улар бир-бирлари ҳақида яхши маълумотга эга бўлишлари керак. Ўтган сафар эркаклар, яъни Марсликлар ҳақида маълумот берган бўлсак, бугун бизни диққат билан тингланг, Венраликлар ҳақида маълумот берамиз.

Венерада ҳаёт Марсникидан бутунлай бошқача кечади. Венераликлар муҳаббатни, муносабатни, гўзалликни ва мулоқотни қадрлашади. Улар кўп вақини бир-бирига ёрдам беришга, қўллаб-қувватлашга сарфлашади.

Narrator 2 Уларнинг ўзликлари ҳис туйғулари ва муносабатларининг қай даражада мустаҳкамлиги билан баҳоланади. Улар бир-бирлари билан муносабат қилиб, ҳис-туйуларини бўлишганида кўнгиллари тўлади. Венераликлар баланд бинолар ёки катта трассалар қуриш ўрнига бир-бирлари билан уйғунликда ва иноқликда яшашади. Улар учун технологиядан кўра муносабатлар муҳимроқ. Улар худди Марсликлардай кийинишмайди. Аксинча, улар ҳар куни турли рангдаги турли либослардан завқланишади. Улар кўпроқ кайфиятига қараб кийинишади. Кайфиятига қараб кунда бир неча марта кийим алмаштириши мумкин. Улар учун мулоқот қилиш энг асосий нарса. Иш ва эришиш кейинги ўринда туради. Бу нарсани эркаклар тушунишмайди. Уларнинг диққатлари бирор бир мақсадга эмас, ўз меҳрибонликларини, севгисини ва ғамхўрлигини кўрсатишга қаратилган.

Narrator 1 Венера сайёрасида деярли ҳамма психологияни ўрганади, ва бу борада ҳар бирининг ҳеч бўлмаганда магистрлик даражаси бор. Улар жуда ҳам маслаҳат беришга уста. Венераликлар шахсий ўсиш, руҳият ва ҳаётни ривожлантирадиган ҳамма нарсаларга қизиқишади. Венера парклар, гулзорлар, магазинлар ва ресторанларга тўла. Венераликлар учун ёрдам таклиф қилиш, одатий ҳол. Ёрдам сўрашни ҳам заифлик белгиси, деб ҳисоблашмайди. Марсликлар эса ёрдамни ҳақорат, деб қабул қилишади. Аёл эркакка ёрдам таклиф қилганида, эркалар буни уларнинг кучига ва салоҳиятига ишонмаслик, деб қабул қилишади. Венераликлар эса ишлаётган нарсани яхшироқ ишлашига ёки яхшироқ қилинишига ўзларини жавобгар, деб билишади. Шунинг учун ҳам доимо маслаҳатлар беришади.

Narrator 2 Марсликлар эса ишлаётган нарсага тегишмайди. Улар учун ишнинг кетаётгани муҳим. То бузилмагунча унга тегмасликни маъқул кўришади. Аёл эрини яна ҳам яхшироқ инсонга айлантирмоқчи бўлганида, буни эркак “мени тузатмоқчи” деб тушунади. Бу нарсани у худди “нобоп ва уни тyзатиш ва тўғрилаш керак” деб тушунади. Аёл эса унинг ғамхўрлик билан эрига ёрдам бермоқчи бўлаётгани уни камситиш эканини англамайди. У эримнинг ўсишига шунчаки ёрдам бераяпман, деб ҳисоблаб янглишади. Хўш, унда нима қилиш керак? Эр аёлининг аёл эса эрининг табиатини билган холда иш тутишига тўғри келади. Бу осон бўлмайди, чунки аёл ҳар сафар унинг нимадир қилаётганини кўрса ёрдам бергиси келади. Эр эса аёлининг ҳис туйғуларига жавобан, уни диққат билан тинглаш ва ҳамдард бўлиш ўрнига муаммонинг ечимини топишга ҳаракат қилади. Шунда бир бирингизнинг турли хил эканлигингизни эсланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top