3:21

Оилавий эртак

MP3

Нарратор 1 Бир бор экан, бир йўқ экан. Қадим замонда бир камбағалгина киши оиласи ва болалари билан кичкинагина уйда тиқилишиб яшаркан. Бу тиқилишиб яшаш уларга жуда ноқулайлик келтираркан. Тез-тез бир-бирларига урилиб кетиб, роса хафа бўлишаркан. Бир куни бу одам Раббийнинг олдига ёрдамга борибди. –Раббий, -дебди у, — Менга ёрдам бермасанг бўлмайди, мен оилам билан жуда қийналиб қолдим. Бир хонада ҳаммамиз тиқилишиб яшаймиз, илтимос бизга ёрдам бер. Раббий унга: — Сенга бир ит бераман, муаммоларингни ўша ҳал қилиб беради – дебди. Бечора киши итни олиб уйига кетибди. Уйларига ит келгач, аҳвол аввалгидан ҳам ёмонлашибди. Ит ҳам каттагина бўлиб, у ҳам жой олар, ундан ташқари кечаси билан ҳуриб чиқаркан.

Нарратор 2 У одам яна Раббийнинг олдига келибди: — Раббий, менга итни совға қилганинг учун миннатдорман, аммо у менга ёрдам беролмади, — дебди. Раббий: — Бўлмаса, сенга товуқлар бераман. Бу сафар улар сенга албатта ёрдам беради- дебди. Одам товуқларни ҳам уйига олиб борибди. Энди уйда итнинг ҳуриши етмагандай, товуқлар ҳам ҳамма нарсани сочиб ташлар, бирданига қичқириб, энг кичик чақалоғини қўрқитиб юборар экан. У яна Раббийнинг олдига келибди: — Раббий, — дебди, у – Товуқлар албатта яхши, улар бизга тухум беради, аммо уйимиз аввалгидан ҳам бетартиб бўлиб кетди. Илтимос бизга ёрдам бер!- дебди. Раббий бироз ўйланиб туриб, дебди: — Менда сен учун ажойиб совға бор, у сенга албатта ёрдам беради. Бу сафар бечора одам уйига эчки еталаб кетибди. Эчки ҳам уларнинг аҳволига ёрдам бермабди. Аксинча ҳамма нарсани чайнаб ташлабди.

Нарратор 1 Ҳолдан тойган киши яна Раббийнинг олдига келибди: — Раббий, совғаларинг ҳаммаси яхши аммо менга уларнинг ҳеч қайсиси ёрдам бергани йўқ. – Ëрдам бермадими? – сўрабди Раббий. – Ëрдам бермади – дебди киши. – Ундай бўлса уларнинг ҳаммасини бериб юбор. Кейин келиб ўзингини қандай ҳис қилаётганинг ҳақида менга айт – дебди. Киши Раббий ўргатганидай қилиб, уйидаги итни, товуқларни ва эчкини бошқаларга бериб юборибди. Улардан қутулгач, уйи анча кенгдай туюлибди. Ўзини енгил ҳис қилибди. Раббийнинг олдига бориб дебди: — Раббий, мен ҳеч қачон ўзимни бунчалик енгил ва яхши ҳис қилмаганман. Уйим ҳам анча кенгайиб қолди. Энди бир-биримизга урилиб кетмаяпмиз. – Буни эшитганимдан хурсандман- дебди, Раббий.

Нарратор 2 Яхши эртак эканми? Бундан хулоса шуки, киши ўзида бор нарсларни қадрлай билиши керак. Баъзан ўзимиздаги бор нарсани кўрмай, Худога нолиймиз. Бошқаларнинг ҳаётига қараб, биз ҳам улар каби яшагимиз, қулайликларга эга бўлгимиз келади. Аммо Худо бизга берганини кўриб, улар учун шукр қила олиш энг катта иш. Фақат бугина эмас, борига қаноат қилиб, улардан завқ ола олиш ҳам кучли одамнинг иши. Фарзандларимиз бизнинг сўзларимиздан кўра, Худонинг олдида ўзимизни тутишимиздан Худо билан муносабат қилишни ўрганади. Бунга ўхшаш эртакларни фарзандларингизга ётишларидан олдин айтиб беринг. Улар билан бирга ибодат қилинг. Уларни тўғри йўлга бошлашда қизиқарли воқеалардан фойдаланинг. Бу бир умрга уларнинг ёдида қолади. Азиз тингловчи бу каби ибратли ҳикоялар ва эртаклар керак бўлса бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз ёрдамга ҳамиша тайёр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top