2:57

Йўқотиш ва топиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли тингловчи. Сизлар билан эфир орқали учрашиб турганимиздан мамнунмиз. Мен яқинда эшитган воқеа ва гувоҳлик сизни ҳам ларзага солиши ва шу билан бирга ҳайратлантиришига аминман. Бўлиб ўтган воқеани бир чўпон шундай ҳикоя қилади;

“Менинг жамоамда бир аёл бор. Бир неча йил олдин унинг оиласида жуда ҳам ачинарли ва аянчли бир воқеа содир бўлди. Бу воқеа ҳаммамизни ларзага солди. Бир куни унинг ўғли авто ҳалокатга учраб ҳалок бўлганини эшитдик. Ҳаммамиз унга далда бериш учун олдига бордик. Унинг жасадини олиб келар эканмиз, у менга қайғули ва йиғига тўлган кўзлари билан тикилиб сўради:

Narrator 2 “Менга айтингчи, нега менинг ўғлим ўлди? Мен доимо Худога интиламан, Унга лойиқ бўлишга ҳаракат қиламан. Нега Худо менинг ўғлимни олди? У ҳали Худони таниб улгурмаганди. Уни садоқатли қилиб ўстирмоқчи эдим, деди. Мен Унга қарши ҳеч нарса дея олмадим, лекин У ниманидир режалаштирганини ҳис қилиб турардим. Унинг дардини яна ҳам оғирлаштирмаслик учун дафн маросимини кичикроқ қилиб ўтказишни таклиф қилдим. У бунга кўнмади. Аксинча, дафн маросимига ўғлининг ҳамма дўстларини чақиришини айтди. Кейинги куни маросимга уни таниганлар, дўстлари келди. Улар ҳаммаси бўлиб 400 га яқин эди. Уни ҳурмат қилганлар, дўстлари кўплигидан унинг қанчалик яхши ва киришимли бола бўлганини билиш мумкин эди. Уларнинг ҳаммаси чин дилдан кўз ёш тўкарди. Унинг дафн маросимида онаси ўғлига айтган ва айтмоқчи бўлган гапларини йиғилганларга айтиб берди.

Narrator 1 Ўша куни дўстлари ва танишларидан 300га яқини Исо Масиҳни Нажоткорим деб қабул қилишди. Худо аёлнинг қайғусини марҳаматга ишлатди. Бир ўғилнинг ўрнига 300га яқин ўғил берди. Албатта бу йигитлар ўғлидай бўлолмасди, бироқ Худованд унга қандай тасалли беришни биларди. Бу ўғилларнинг ҳаммаси тез-тез ундан хабар олиб, ундан таълим олишга келиб туришди. Ўша куни маросимга келганлар ва бу ҳайратланарли воқеани эшитганлар, Худонинг ақлга сиғмас даражада ишлашига гувоҳ бўлдилар. Бу воқеадан Худо ҳақида билганларимга яна бир сабоқ қўшилди. Биласизки Худо биз кутмаган йўллар билан бизга керакли нарсаларни етказади, бизнинг ҳаёлимизга сиғмайдиган ишларни қилади. Унинг ишларини тушуниш бизнинг инсоний ақлимизга сиғмайди. Бундай нарсаларни тушуниш учун Ундан илоҳий донолик сўраш керак бўлади.

Narrator 2 Бу гувоҳликни эшитиб Худонинг қудратига, буюклигига яна бир марта ишонч ҳосил қилдим. Худо фарзандлари ҳаётида бўлаётган турли ажойиб воқеаларни бир-бири билан бўлишиш Худони яхшироқ билишга, Унинг йўлида мустаҳкам бўлишимизга ёрдам беради. Яна ўша аёлнинг ҳаётига қайтадиган бўлсак, у ҳали ҳам Худо хизматида, ёш имонга келган йигит қизларга Худо ҳақида ўргатиб келмоқда. Биз сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилган ва қилаётган ҳамда келажакда ҳавола қиладиган гувоҳликларимизнинг ҳаммаси ҳақиқат ва чиндан ҳам биродарларимиз ҳаётида бўлиб ўтган ажойиб воқеалардир. Бизнинг суҳбатларимизни ўтказиб юборманг. Инсоният муаммоси, уларга Худонинг фикри қандай эканлигини билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга албатта кириб кўринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top