Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Мен яқинда бир аёл ҳақида эшитиб, “У бунча сабр тоқатни қаердан олди?”, деб ҳайрон бўлдим. Кейин эса ўз саволимга ўзим жавоб бердим: “Худодан!”. Келинг, бу гувоҳликни сиз ҳам эшитиб кўринг. Менга бу гувоҳликни айтиб берган биродаримиз ҳам у аёлдан кўп нарса ўрганганини айтганди. У гувоҳликни шундай бошлади:
“Бошида бу аёл ҳақида унинг камбағаллиги-ю, меҳнаткашлигидан бошқа ҳеч нарса билмас эдим. Кейинчалик ўзининг ва бошқаларнинг гапларидан у ҳақида кўп нарса билиб олдим. Унинг эри ишламайдиган ичувчи ва ярамас одам бўлганидан, у болаларини боқиш учун иккита жойда ишлар экан. Эрта тонгда туриб велосипедида бир даҳадаги аҳолига сут маҳсулотларини тарқатса, тонгги 9:00 дан эса бошқа бир ташкилотда фаррош бўлиб ишлар экан.
Narrator 2 “Ишингиз оғир бўлса керак”, дедим унга бир куни. У эса табассум билан: “Йўқ, ишим менга ёқади. Ҳар куни эрта туришимга имкониятим бор. Эрта туриб велосипедимда сут ва бошқа маҳсулотларни тарқатаётиб, Худовандга янги кун ва куч учун шукрона айтиб, ўша ердаги кишилар билан суҳбатлашаман ва уларга Худо ҳақида айтаман. Чарчасам ҳам куним яхши ўтади.” Унинг бу гаплари мени қизиқтириб қўйди. Кейинчалик у ҳақида яна ҳам кўпроқ била бошладим. Маълум бўлишича, эри у топган пулларни ичиш ва қиморга сарфлаб юборар экан. Бу ҳам етмагандек, ичиб келган кунлари хотинини урар экан. У тез тез кўзлари кўкарган ва шишган ҳолда келарди. Унинг асосий ибодат мавзуси эрининг имонга келиши ва фарзандларининг саломатлиги бўларди. У узоқ вақт жамоатимизда етакчилик қилди. Бир куни унинг автоҳалокатга учраганини эшитдик. Кечқурун маст эрини уйга олиб келаётганида, эри мастликда уни уриб йўлга йиқитибди. Шу пайт бир машина уни уриб юборган.
Narrator 1 Уни кўргани борганлар ҳаммамиз уни койидик: “Инсон шу даражада ҳам ўз қадрини топталишига йўл қўйиб берадими? У билан тезда ажраш, бўлмаса у сени ўлдириб қўяди”. Аммо у бизнинг сўзларимизга жавобан хурсандчиликдан ёниб турарди. Биз уни алам ва қийинчиликдан жинни бўлиб қолмадимикан, деган ҳаёлга бордик. У бизга шундай деди: “Агар мен қайта туғилсаму эрга тегадиган бўлсам яна шу одамга теккан бўлардим”. Кейин билсак бу воқеадан кейин эри келиб, унинг ва Худонинг олдида тавба қилибди. Жуда кўп йиллар сабр тоқат билан қилган ибодати ва ҳаракатини марҳаматлади. У аёлнинг ҳаётида бўлган воқеадан ҳаммамиз қаттиқ таъсирландик. Шундан кейин Худо ҳар қачон фарзандларининг ибодатларига албатта жавоб беришига яна бир карра амин бўлдик. Худо албатта ибодатларга жавоб беради, бироқ баъзида бунга узоқ вақт кетиши мумкин.
Narrator 2 Муқаддас Каломдаги бир оятни эътиборингизга ҳавола қиламиз: “Наҳотки Худо Ўзига кечаю кундуз фарёд қилаётган Ўз танлаганларини ҳимоя қилмаса, наҳотки уларни кўп куттириб қўйса?” Агар Худо иродасига кўра бирор нима тиласак, У албатта бизга қулоқ солади. Фақат Унинг иродасига қарши нарса тиламасак бас. Бизнинг суҳбатларимизни тинглаб борсангиз, бир биридан ажойиб гувоҳликларни тинглаб Худонинг садоқати, марҳамати ва қудратидан баҳраманд бўласиз. Бу эса сизга Худо ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўласиз. Бу ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб руҳий ҳолатингизни мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг.