2:49

Аёлнинг таъсири

MP3

Ассалому алайкум. Кўпчилик эркаклар биз аёлларни заиф ва кўп нарсага ақли етмайдиган, деб ҳисобласа-да, биз аёлларнинг бошқаларга таъсиримиз жуда кучли. Шундай гап бор: «Аёл бешикни тебратар, бешик эса дунёни». Яқин-яқингача она билан уй тушунчаси одамларнинг миясида худди синонимдай жарангларди. Ëшлик ҳақида фикрлар эканмиз, ҳамма хотираларимиз онамиз атрофида кечади. У қандай пиширгани, унинг қайси овқатларини севиб истеъмол қилганимиз, унинг айтиб берган ҳикоялари, оғриқларимизни қандай камайтиргани… хуллас она ҳақидаги хотираларимиз тугамайди. Онанинг болаларининг ўзларига ва бошқаларга, бошлиқларга ва Худога бўлган муносабатлари борасидаги таъсири боланинг қалбида бир умрга қолади.

Чиндан ҳам онанинг бола ўзи ҳақида ва бошқалар ҳақида қандай фикрга эга бўлиши кераклиги ҳақидаги ўгитлари, насиҳатлари боланинг келажагини, ўзи ҳақида қандай фикрга эга бўлишини белгилайди. Шу билан бирга она, болага бошқаларга қандай муносабатда бўлиши кераклигини ҳам уқтиради. Боласини ёшликдан Худога қандай муносабатда бўлиши кераклигини ўргатса бола бир умр Худога ана шундай муносабатда бўлади. Агар онанинг ўзи Худодан узоқ бўлса, боласи ҳам Ундан узоқ бўлади. Маталлар китобида шоҳ Лемулнинг онаси айтган ўгитлари ҳақида ёзилган. Онаси Лемулга шундай дейди: «Болам, менинг насиҳатларимни қулоғингга қуйиб ол. Улар сенинг бошингга гулчамбар, бўйнинга тақилган маржондек бўлсин. Асло менинг айтганларимдан оғишма». Бу маталлар китобидаги онанинг насиҳати кишининг кўнглини юмшатади.

Афсуски бугунги кунда кўпгина оналар Худодан беҳабардирлар. Бундай Худодан беҳабар онадан, худобеҳабар фарзандлар дунёга келади ва улғаяди. Онанинг боласига Худо ҳақида маълумот бериши, Худога бўлган муносабатни ўргатиши, боланинг келажак ҳаётига жуда катта фойда беради. Она Худо билан ҳаётни бир-бирига боғлаган ҳолда тушунтиради. Оғир дамларда Худога ва ҳаётга қандай муносабатда бўлишни ўргатади. Худонинг оиладаги ўрни ва инсонлар қалбидаги ўрни ҳақида жуда кўп ҳолатларга боғлаб тушунтиради. Бу сабоқлар эса келажакда йигитнинг оилапарвар ва художўй бўлишини қизларнинг эса эрига итоаткор ва муносиб ёрдамчи ундан ташқари яхши она бўлишига ёрдам беради. Мана онанинг фарзандга таъсири қанчалик муҳим ва кучли.

Мен дастлаб бир ривоятни тинглаганимда даҳшатга тушган эдим. Буни сиз ҳам биласиз. Бир онанинг фарзандини ўғрилик учун қатл қилишмоқчи бўлганида, охирги тилак сифатида онасини кўришни сўрабди. Онаси келгач эса, ўғил унга яқинроқ келиб, тилини чиқаришини сўрайди. Кейин эса қўллари орқасига боғлиқ ўғил онасининг тилини тишлаб узиб олади. Нега ундай қилганини сўрашганида: «Мен ёшлигимда ўғрилик қилганимда, мана шу тили билан тўхтатиб қолиши мумкин эди. Мени уришиб, тўғри йўлга киритмади», — дея жавоб берган экан. Чиндан ҳам, боласининг тўғри йўлга йўналтиришда онанинг таъсири жуда катта. Албатта оталар ҳам бу мажбуриятдан ҳоли эмаслар, бироқ онанинг таъсири отаникидан кучлироқ бўлар экан.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top