Narrator 1 Ассалому алайкум. Ёдимда, ўсмирлик пайтимда ўша давр учун анчагина қиммат бўлган дуримни йўқотиб қўйиб кейин дугоналаримнинг маслаҳати билан фолбинга борган эдим. Фолбин эса тайинли бир нарса айтмай туриб, анчагина пулимни шилиб олган эди. Аммо кўп вақт ўтмай уни уйимдан топганман. Шундан бери фолбинлару ром кўрадиганларга ишонмайман. Бугун эса мендан фарқли ўлароқ фолчиларга ишониб, ўлиб кетишига сал қолган бир аёлнинг гувоҳлигини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Кореанинг Пусан деган шаҳрида яшайдиган бир ёшгина оила бор эди. Уларнинг шаҳарнинг одам доимо гавжум бўладиган жойида дўконлари бор эди. Кейин бир даҳшатли хабардан воқиф бўлишди. Бир куни ўша аёл қариндошининг тўйига борди. Тўйда эса онаси уни бир четга тортиб, уввос солиб йиғлаб юборди.
Narrator 2 “Ойи, нима гап тинчликми?”, деб сўради аёл. “Нима қилишни билмайман. Айтай десам тилим, айтмасам дилим куяди. Буни сендан яшира олмайман.” “Ойи айтаверинг, ҳаммаси яхши” деди аёл онасини тинчлантириш учун. “Биласан” гапини давом эттирди аёл “мен йилда бир марта жуда машхур фолбинга бораман. Бу сафар сен ҳақингда сўраган эдим, у сенинг Сентябрда ўлишингни айтди. Энди нима қиламиз, қизим? Аёл онасининг гапини жиддий қабул қилмаган бўлса ҳам, ўзининг тез орада ўлишини эшитиш унинг қалбига безовталикни солиб қўйди. У тўйдан уйига қайтди. Эри унинг юзидаги безовталикни кўриб, сабабини айтиб берди. Эри эса эшитганлари ёлғон эканини исботлаш учун Пусандаги бошқа фолчига борди. Худди келишиб олишганидек, бу фолбин ҳам худди биринчи фолбиннинг гапини такрорлади.
Narrator 1 Энди бечора эр-хотинларнинг қанчалик қўрқувга тушганини тасаввур қилинг! “Авлиёлар биздан хафа бўлишган, шомонлик маросимини ўтказишимиз керак.” Фолчи уларнинг иккисига ҳам шомонлик маросимида қатнашишни маслаҳат берди. Лекин бу маросим 20 минг доллар турарди. Улар маросимни ўтказиш учун Пайшанба кунини белгилашди, лекин Чоршанба куни кутилмаган бир воқеа содир бўлди. Бир жамоатдаги қари онахонлардан бири тайёр угра сотиб олиш учун ўша дўконга кирибди. Пулини тўлаётиб одатидагидек, “Исо Масиҳга ишон,” дебди. Бундай дейишганини аввал эшитмаган дўкондор аёл уни тўхтатиб сўрабди: “Исо Масиҳга ишонсам нима бўлади?”, деб сўрабди. “Агар Исо Масиҳга ишонсанг, Худонинг қизи бўласан.” “Худонинг қизи бўласан, деганингиз нимаси? “Худонинг қизи бўласан, деганим Худонинг қизи бўласан. Шунчаки Масиҳга ишонишинг керак.”
Narrator 2 Умрида бундай ваъдани эшитмаган аёл онахондан бу ҳақида кўпроқ гапириб беришини сўрабди. “Онахон илтимос мана бу ерга ўтиринг! Биласизми, мен иккита машҳур фолбинларга бордим, уларнинг иккиси ҳам менинг Сентябрда ўлишимни башорат қилишди. Эртага шомонлик маросими бўлади. Агар Исо Масиҳга ишонсам нима бўлади? ” “Агар Исо Масиҳга ишонсанг, сен нажот топасан. Бу ҳақида кўп ҳам хавотир олма.” “Шу ростми? Мен аллақачон маросимнинг вақтини белгилаб қўйганман. Ундай бўлса кейинги ҳафта маросимни тугатиб жамоатга бораман.” “Йўқ, сен ҳозироқ Исо Масиҳга ишонишинг керак. ” У шундай қўрқаётган эдики, онахоннинг қўлини маҳкам ушлаб олган эди. “Ҳавотир олма. Мен Чежу оролида яшаётган пайтимда мен ҳам шомонлик қилганман. Юр жамоатга, бугун, ҳозироқ борамиз.” Шундай қилиб у аёл нажот топди. Шундан кейин 20дан ошиқ Сентябрлар ўтди, у ҳали ҳам тирик.