3:08

Витамин 2

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум радиотингловчи дўстлар. Ёдингизда бўлса ўтган галги дастуримизда витаминлар ҳақида суҳбатлашган эдик. Бугунги эшиттиришимизда ўша суҳбатимизни давом эттирамиз. Аввал айтиб ўтганимиздек қиш ойларида ва баҳорнинг илк кунларида организмимизда витаминлар камайиб кетади. Бу пайтда турли донларни ундириб майсасини истеъмол қилиш лозим. Чунки унган майсаларда зарур витаминлар миқдори донга нисбатан 25-40 мартагача кўп бўлади. Донларни ундириб истеъмол қилиш спраутс дейилади. Спраутслар буғдой арпа сули жавдар мош соя ошқовоқ шолғом редиска беда ҳамда кунгабоқар уруғларидан тайёрланади. Бу уруғлр кимёвий моддалар таъсиридан ҳоли бўлиши жуда муҳим. Улар қисқа вақтда бир текис униб чиқади ва мазали таъм беради.

Narrator 2 Ажратиб олинган уруғлрдан бирортаси даслаб бир икки марта ювиб қуритилади кейин идишларга солинади. Спраутсларни ўстиришда шиша идишлардан фойдаланса бўлади. Беда ва шолғом уруғлари каби майда уруғлар бўлса идишнинг тубини қоплагани кифоя қилади. Нўҳат ва бошқа дуккакли донлар каби йирик уруғлар эса идишнинг тўртдан бир қисмига солинади. Кейин ярмигача сув қуйиб бир неча соат давомида уруғларнинг яхшигина ивиши кутилади. Шундан кейин қолган сувни тўкиб ҳаво кириб туриши учун тешикчалари бор қопқоқ билан ёпилади. Идиш стол устига ёнбошчасига ётқизилиб уруғлар унинг деворига бир текисда ёпишиши учун у ёқ бу ёққа айлантирилади ва шкафга ёки дераза олдига қўйилади.

Narrator 1 Агар ишлатилаётган уруғлар дуккаклилардан бўлса унга ёруғлик тушмгани маъқул. Акс ҳолда ундирилаан майса туруш бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам мош ловия нўҳат ёки соя солинган идишлар қоронғи жойда сақлангани мақсадга мувофиқ. Униб чиқаётга уруғ икки марта тоза сув билан ювиб ташланади. Аслида спраутслар энг арзон ва организмга қувват берувчи энг бебаҳо малҳамдир. Лекин уларни тайёрлашда тегишли қоидаларга риоя қилинмаса яъни уруғнинг сифатсизлиги кам ювилиши ва сувнинг жуда иссиқ бўлиши ҳамда идишлардаги ҳаво алмашинувиинг бузилиши туфайли уруғлар кўпинча чириб қолади. Иссиқ уйларда уруғларнинг чиримаслиги учун тоза сув билан тез-тез ювиб туриш хонада шамоллатгичлардан фойдаланиш лозим. Спраутсларни алоҳида-алоҳида идишларда тайёрлаган маъқул чунки уларнинг мазаси турлича бўлиб ҳар бирининг таркибида юқорида қайд қилинган фойдали моддалар турлича миқдорда бўлади.

Narrator 2 Унинг ўзини истеъмол қилиш билан бирга салатлар ва овқатларга қўшиб ейилса, тана биофаол моддалар билан янада яхши таъминланади. Тайёр спраутслар шиша идишлар ёки пластик идишларга солиниб совуткичга қўйилади ва ўн кунгача сақланади. Кейин барча оила аъзолари удан эҳтиёжга яраша фойдаланаверишлари мумкин. Спраутсларга бироз шакар сепилса ёки сметана қаймоқ қатиқ ёки майонез аралаштирилса ёш болалар жуда ҳуш кўриб ейдиган таомга айланади. Агар спраутслар алоҳида истеъмол қилинса овқатланишдан 15-20 дақиқа олдинги вақт қулай. Ҳуллас баҳорий кўкатлар билан биргаликда спраутслар тайёрлаб истеъмол қилсангиз авитаминоз касаллиги сизни безовта қилмайди. Ўз соғлиингизга бефарқ бўлмасангиз бизни мунтазам тинглаб боринг. Қўшимча маълумотларни эса бизнинг www.najot.com сайтимиздан топишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top