3:01

Олтин сувини ичганмисиз 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун саломатлигимиз учун фойдали бўлган сув ҳақида суҳбатлашишни маъқул кўрдик. Олтин ниқоб. Олтинга ўч хонимларга японларнинг навбатдаги ихтироси ёқиши аниқ. Гап шундаки, япон олимлари 2005 йилда олиб борган изланишлари натижасида олтиндан косметологик ниқоб ясаш мумкинлигини исботлаб беришганди. Энди эса улар ушбу ниқобни яратишга муваффақ бўлишди. Бугунги кунда ушбу ниқобни тайёрлаш учун косметологлар 24 каратли соф олтиндан фойдаланишади. Энг қизиғи, бу ниқобни нафақат юзга, балки бутун терига суртиш мумкин. Унинг нархи эса 250 доллардан то 2000 долларгача. Дарвоқе, олтин ниқобдан нафақат япон аёллари, балки АҚШ, Испания ва Россия аёллари ҳам фойдаланишлари мумкин. Ниқоб бугун айниқса, Голливуд юлдузлари орасида жуда оммалашиб кетган.

Narrator 2 Олтин суви юракка даво

Касалларни олтин суви билан даволайдиган табибларнинг таъкидлашича, бундай сувни мунтазам равишда ичиб юрадиган ҳар бир инсон ўзини кўп касалликлардан асрар экан. Жумладан, олтин суви юрак мушакларини мустаҳкамлаб, бутун организмнинг юқумли касалликларга қаршилик кўрсата олишини кучайтиради. У қуйидагича тайёрланади:

Эмалланган кастрюлкани олиб, унга ярим литр сув ва тошсиз олтин тақинчоқларни солинг. Сўнгра газ устига қўйиб, сувнинг учдан бир қисми буғга айланганидан кейин, оловдан олиб кастрюлка қопқоғини ёпиб, уч кунга олиб қўйинг. Уч кундан сўнг ҳар куни оч-наҳорда ушбу сувдан бир чой қошиқдан ичинг.

Олтин жуда кучли металл бўлганлиги сабабли бу дамламани тайёрлаб ичишдан аввал шахсий шифокорингиз билан, албатта, маслаҳатлашинг.

Narrator 1 Биласизми?

Илгари платина «нотўғри кумуш» деб ҳисобланган, дарё ҳамда денгизларга ташлаб юборилган. Испания заргарлари, платина олтин билан яхши қотирилишини аниқлаганларидан кейин, у заргарликда хомашё сифатида фойдаланила бошланди. Ана шундан кейин, платина ҳам қиммат металлар сирасида ишлатила бошланди. Бугунги кунда кўп аёллар оқ олтин, яъни платинадан ясалган заргарлик буюмларини маъқул кўради.

Шуниси қизиқки, соф олтинга нисбатан, соф кумуш, анча камроқ учрайди, аммо Ердаги олтиннинг умумий миқдори, кумушнинг миқдоридан анча кам.

1912 йилда топширилган Олимпия медаллари соф олтиндан қилинган эди. Замонавий спорт дунёсида, медаллар ушбу металлнинг атиги 6 грамми билан қопланади.

Narrator 2 Қадимги Мисрда, олтин худоларнинг қисмлари деб ҳисобланган, шунинг учун фиръавнлардан ташқари, уларга ҳеч ким эга бўла олмасди.

1933 йилда Франк Рузвельт, АҚШ фуқароларига олтинни сақлаш ҳуқуқидан маҳрум қилувчи фармонни имзолади. Ушбу фармонни бузганлар 10 минг доллар жарима ёки 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилган.

2009 йилда Токиода жойлашган «Tanaka Kikinzoku Jewelry» компанияси дисней мультфильмларидан бири бўлмиш «Оппоқой ва етти миттивой» мультфильмининг қаҳрамонларининг олтиндан ясалган кичкина ҳайкалчаларини яратади. Ушбу ҳайкалчаларнинг умумий нархи ўша пайтда 300 минг АҚШ долларига тенг эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top