3:18

Тавсияномалар

MP3

Narrator 1 “Ўзимизни яна тавсия этишни бошлаймизми? Наҳотки баъзиларга керак бўлганидай, сизлар учун ёки сизлардан тавсияномалар керак бўлди? Бутун инсонлар томонидан тан олинган ва ўқилаётган, бизнинг қалбимизга ёзилган тавсияномамиз мана сизларсиз.” (2Кор 3:2) Ассалому алайкум. Бунга ишониш қийин-ку, лекин баъзи маълумотларга кўра, Коринфдаги бу одамлар Қуддусдан келган баъзи таълимотчилар томонидан йўлдан оздирилган ва ҳаммага ўҳшаб ютуқлар билан мақтаниш кераклигини ўргатишган. Ушбу таълимотчилар етмаганидек, ҳаворий Павлус улардек ғурурламаганлиги ва ўн икки шогирднинг ичига кирмаганлиги учун ҳақиқий ҳаворий эмаслигини ҳам ўргатган. Ундан ташқари сурбетлик қилиб улар, Павлуснинг Коринфга қайтиб келганида ҳаворий Бутрус, Ёқуб, Юҳанно ва бошқа ўн икки ҳақиқий ҳаворийдан тавсиянома олиб келишига коринфликларни ўқтирган.

Narrator 2 Аслида эса, ҳаворий Павлус ”Сизлар чиндан ҳам шуни назарда тутяпсизми? Бу ҳақда жиддий ўйлаяпсизми? Сиз ўзингиз тавсиянома эканингиз ҳақида ҳеч ўйлаганмисиз?” деб айтмоқда. Келинг, учинчи бобдаги 2 ва 3 чи оятни кўриб чиқсак. “Бутун инсонлар томонидан тан олинган ва ўқилаётган, бизнинг қалбимизга ёзилган тавсияномамиз – мана сизларсиз. Очиқ кўриниб турибдики, бизнинг хизматимиз орқали ёзилган Масиҳнинг мактуби сизларсиз. Бу сиёҳ билан эмас, балки барҳаёт Худонинг Руҳи билан ёзилган ҳамда тош лавҳаларга эмас, балки инсон қалблари бўлган эт лавҳаларга ёзилган мактубдир”. Улар қандай тавсиянома бўлиши мумкин? Ҳаворий Павлус, ”Сизлар билан нималар бўлганига назар ташланг. Сизларга ҳақиқат Каломини олиб келганимиздан кейин ҳаётингизда бўлиб ўтган ўзгаришларга назар ташланг. Содир бўлган нарсаларни кўряпсизми?” демоқда.

Narrator 1 Ҳаворий Павлуснинг Коринфликларга йўллаган биринчи мактубида гўзал бир оят бор, ушбу оятда ”Наҳотки билмасангизлар? Ноҳақлик қилувчилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар(1Кор. 6:9)” деб ёзилган. Ушбу оят рўйҳат қилиб зинокорларни, бутпарастларни, баччабозларни ва бошқаларни мисол сифатида келтирган. Павлус давом этиб, “Сизлар баъзиларингиз шундай эдингизлар. Ва лекин сизлар ювиндингиз, ва лекин муқаддас бўлдингиз, ва лекин Раббимиз Исо Масиҳнинг номи ва Худойимизнинг Руҳи билан оқландингиз (1Кор. 6:11)”, деб айтган. Улар билан ажойиб воқеa содир бўлди. Шунинг учун Павлус уларга, “Ҳаётингизга назар ташланг. Агар сизга айтган ҳақиқат Худодан бўлмаганида эди, ҳаётингиз ўзгарармиди? Ҳаётингизнинг Ўзи бизнинг тавсияномамиздир.”, деб айтган.

Narrator 2 Аввалам бор, бу ерда сўнмас оптимизм ҳақида гапирилмоқда. Павлус “Худога шукр!(2Кор.)”, демоқда. Бу сўзлар эса, Павлуснинг қандай ҳаёт кечирганини

кўрсатади. У барча нарса учун, яхшими ёмонми доим Худога шукр қилиб келган.

Кейин эса, сўнмас омад туйғусини кўрсак бўлади: “У бизни доимо Масиҳнинг тантанали

юришида олиб бораётир (2Кор 2:14)”. Ҳеч қандай омадсизлик йўқ. Айнан Павлуснинг эмас, аксинча Масиҳнинг режасидаги тантанали юришдир.

Ўн тўртинчи оятдан ўн олтинчи оятгача унутилмас таъсир ҳақида гапирилган. Павлус қаерда бўлмасин у доим хоналарда хушбўй хидни тарқатаётир, яъни Масиҳнинг хуш ҳидини демоқда. Лекин бу хушбўй хидни рад этган баъзилар ҳалок бўлишларини ва шу йўсин, уни қабул қилганлар эса халос бўлишлари ҳақида гапирмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top