MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун ҳақиқий масиҳийлик ва айрим масиҳийларнинг ҳаётда баъзи нарсалар борасида иккиланишлари борлигини кўрамиз. Баъзилар Эски Аҳдни кўпроқ маъқул кўрсалар, бошқалари Янги Аҳдга амал қилиб яшашни маъқул кўрадилар. Масиҳийлик ҳаётингизнинг ҳар бир дақиқасида ушбу Аҳдларнинг бирига мурожаат қиласиз. Лекин бир вақтнинг ўзидаёқ уларнинг иккаласига асослана олмайсиз. Раббимиз Исо Масиҳ шундай деган, “Ҳеч ким икки хўжайинга хизмат қилолмайди. У ё бирини ёмон кўриб, бошқасини севади, ёки бирига ихлос қўйиб, бошқасини хорлайди.(Матто 6:24)” Сиз буларнинг иккаласига содиқ бўла олмайсиз. Уларнинг иккаласига таяна олмайсиз. Яшаш учун қулай вақт айнан ҳозирнинг ўзидир. Чунки сиз айни шу вақтда яшаяпсиз, келажак ҳали келмаган, ўтмиш эса аллақачон ўтиб кетган.

Narrator 2 Сиз фақат ҳозирги замонда яшай оласиз ва шунинг учун ҳам ҳозирги онда сиз ёки Эски Аҳдга асосланиб яшашингиз мумкин ёки Янги Аҳдга асосланиб ҳаёт кечиришингиз мумкин, лекин буларнинг иккаласига таяниб асло яшай олмайсиз.

Албатта, сиз “Мен буни тушунмайман. Исо Масиҳга ишонган имонли қандай қилиб Худога ҳеч нарса боғлиқ эмас, деб айта олади? Албатта, биз Худога боғлиқмиз” дейсиз. Шуниси қизиқки, бундай айтиш жуда осон. Худо биз билан эканини ҳамма билади, лекин Уни ҳаётимизда амал қилиши ҳақида тушунишни истамаймиз. Муаммо ҳам айнан шунда. Ҳозирги жамоатлар ҳам айнан шу муаммо билан дуч келишмоқда.

Дунё бўйлаб сафар қилсангиз, Худодан ҳаракатни кутадиган Масиҳийлар сони нақадар оз эканини кўриб ҳайрон бўласиз.

Narrator1 Жамоатлар эса югур-югур билан овора бўлиб, худди бизнесни юритгандек иш юритишади, ва шу йўсин Худодан ҳеч қандай ҳаракатни кутишмайди. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Ҳаммаси ташкиллаштирилиши керак. Ҳаммаси одамлар орқали амалга ошади. Бизнинг Худо тартиблик Худосидир, лекин асло ташкилот Худоси эмас. Ташкилотлар баъзан Муқаддас Руҳнинг ўринини эгаллайди. Бир одам қуйидаги тўғри сўзларни айтган эди, агар Муқаддас Руҳ ушбу мамлакат жамоатларидан бирданига ғойиб бўлиб қолса, унда нима бўлганини ҳеч ким билмай қолади, чунки улар Муқаддас Руҳга боғлиқ бўлмай қолади. Келинг, буни қандай содир бўлиши мумкинлигини тушунтириб берсам. Исо Масиҳ беш минг кишини тўйдирган ҳикояни эсланг. Воқеа денгиз бўйида, куннинг ботиш арафасида содир бўлган. Ҳалқ куни билан Масиҳнинг таълимотини тинглаб, оч қолган.

Narrator 2 Филип Исонинг олдига келиб, “Халойиққа рухсат бергин, қишлоқларга бориб ўзларига овқат сотиб олсинлар (Матто 14:15б)” деган эди. Исо унга жавобан, “Улар кетишлари керак эмас, сизлар уларга овқат беринглар(Матто 14:16)” деди. Бунга Филипнинг жавоби қандай бўлди? “Буларнинг ҳар қайсисига оз-оздан берсак ҳам, икки юз кумушлик нон етмайди-ку!” деб жавоб берди Филип. Филип ўзининг инсонлик манбасига ишониб шундай деди. Филип, Раббимиз Исо Масиҳнинг қаршисида туриб, қилган кўпгина мўжизаларини кўрганига қарамасдан, Масиҳга умуман ишонмаган. Унинг ишончи оддий ҳаётнинг манбаларига қаратилган эди. Агарда, Филип атеист бўлганида ва Исо унга “Сизлар уларга овқат беринглар” деганида ҳам, у ҳудди шундай жавоб қайтарган бўлар эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top