3:09

Бармоқлар нега увишади?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бармоқлар ва оёқ қўлнинг увишиб қолиши унчалик эътибор қилишга арзимайди деб ўйлаймиз. Аммо бунинг сабабини билиш ва унга қарши чораларни кўриш соғлиғимиз ҳақида қайғуришимизни кўрсатади. Айтишларича, оёқ қўлларнинг увишиши организмда қон айланишининг яхши эмаслигини кўрсатади. Бугун айнан қўлнинг увишиб қолиши ҳақидаги маълумотни тақдим қилишни маъқул кўрдик. Қўлнинг увишиб қолишига томирлар хасталиги, қўлдаги нерв касаллиги ёки орқа мия бўйин қисми нерв пўстлоқларининг таъсирланиши, ички органлар хасталиги, масалан, юрак касаллиги сабаб бўлиши мумкин. Қўлда тери сезгирли кўп бузилиб турадиган соҳалар борки, қўл увишиши шуларга ҳам алоқадор бўлади.

Narrator 2 Битта қўлнинг, кўпинча иккала қўлнинг бош бармоғи ва кўрсаткич бармоқ ёки кўрсаткич ҳамда ўрта бармоқ увишиб қолади, бу нерв пўстлоқларини босиб турадиган бўйин умуртқаси, умуртқалараро дикслар касаллигига алоқадор бўлади. Бунда бармоқлар увишиб, кўпинча уларнинг кучи камаяди, баъзан билак ва елканинг ташқи томони оғрийди. Юрак хасталигидан азоб чекаётган кишилар кўпинча чап қўл чимчилоғининг ва номсиз бармоқ (жимжилоқ ёнидаги бармоқ)нинг аксари кечаси увишиб қолганини сезадилар. Увишиш жимжилоқдан бошланиб, билакнинг ички юзасига тарқалади. Қиш охирлаб қолганда ва баҳор бошларида иккала қўл бармоқлари учининг яхши сезмай қолаётгани билинса, одатда организмга витамин А ва В гуруҳи етарли миқдорда тушмаётган бўлади.

Narrator 1 Бунда кўпинча бармоқларнинг кафт томони пўст ташлайди. 45-50 ёшдан ошган кишилар организмида А ва В гуруҳи витаминларининг етишмаслиги туфайли қўл томирлари атеросклерози эртароқ бошланади. Бунда ҳам ҳамма бармоқлар ёки уларнинг кўпчилиги увишади. Маълумки, сурункали равишда ичкилик ичиш, чекиш нерв системасини, бутун организмни заҳарлайди. Бу ярамас одатларнинг оқибатларидан бири шуки, бунда кўрсаткич бармоқ, ўрта бармоқ ва номсиз бармоқларнинг кўпинча кафт томонлари ёки барча бармоқлар увишиб, билакка тарқалади. Доим бир хил, бир қолипда ҳаракат қиладиган касбдаги одамларда – қўлда тўқувчида, сут соғувчи ва бошқа шу каби касбда ишловчиларни ўнг қўл бош бармоғи ва кўрсаткич бармоғи (ўнақайларда) ёки чап қўлнинг бош ва кўрсаткич бармоғи (чапақайларда) яхши ҳаракат қила олмайди.

Narrator 2 Ё бўлмаса, уларни сира қимирлатиб бўлмайди, бу бармоқлар тортишиб қолиши ҳам мумкин. Бундай нохуш ҳодисалар қўл нерв мушак аппаратининг ортиқча зўриқиб ишлаши туфайли содир бўлади. Агар кўрсаткич бармоқ ва ўрта бармоқнинг ички томони увишиб, у қўлнинг ташқи томонига ҳам тарқалса, бармоқлар дармонсиз бўлса, бармоқларни букканда оғриса, бу ҳолат бўғим касаллигидан ёхуд елка нерв чигалининг зарарланганидан далолат беради. Оғриқ аломатли нега пайдо бўлаётганини фақат мутахассис врач аниқлайди ва зарур даво тадбирларини тайинлайди.  Бугунги маълумотларимиз сизга маъқул бўлди деган умиддамиз. Шу ва шу каби маълумотлардан бохабар бўлишни истасангиз бизнинг сайтимиз сизга бир биридан қизиқарли маълумотлар ҳазинасини тақдим этади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top