Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун сизлар билан жуда кўпчилик билмайдиган бир ўсимлик ҳақидаги маълумотни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Баъзида оддий кичик безовта қиладиган касалликни оддий доривор ўсимликлар билан даволаш мумкинлиги ёдимиздан кўтарилади. Биз тез тез ариқ бўйларида учратадиган бир неча бўғинли ўсимлик деб аталади. Қирқбўғим қирқбўғимдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимликлар туркумига киради. Уларнинг 30 тури бор. Мамлакатимиз флорасида икки тури — дала қирқбўғими ва шохланган қирқбўғим учрайди. Тиб мақсадларида асосан дала қирқбўғими ишлатилади. Бу ўсимлик рус тилида хвош полевой дев аталади. Ўзбекистоннинг айрим туманларида бу ўсимлик «отнинг думи» деб ҳам аталади. Қирқбўғим ариқ ва дарёлар соҳилларида, намлик етарли бўлган қумли ўтлоқларда ўсади.
narrator 2 Табобатда қирқбўғимнинг ёзги поясини қайнатма ва дамламалари пешоб ҳайдовчи, қон тўхтатув-чи восита сифатида, буйрак жомчаси, қовуқ ва пешоб йўллари шамоллаганда яллиғланишга қарши омил сифатида ишлатилади. Хорижда ишлаб чиқарилаётган дорилар таркибига дала қирқ-бўғими экстракти қўшилган бўлади. Қирқбўғимдан тайёрланган чой қўрғошин билан заҳарланганда зидди-заҳар сифатида ҳам ичилади. Бундай чой организмдаги барча чиқинди (шлак)ларни ҳайдаб чиқаради. Қирқбуғимли чой оддий чой каби дамлаб тайёрланади. Қайнатмаси эса қуйидагича тайёрланади: қуритиб майдаланган гиёҳдан 4 ош қошиқ олиб, оғзи бекиладиган сирли идишга солинади. Устига 200 мл қайноқ сув солиб дамланади. Идишнингоғзини бекитиб, дамламани ярим соат давомида сув ҳаммомида қиздириш лозим.
narrator 1 Сўнгра 10 дақиқа дам едириб докадан ўтказиб фильтрланади. Камайган қайнатма қайноқ сув билан 200 мл.га етказилади. Қайнатмадан кунига 2-3 марта овқатдан бир соат кейин 50-100 мл.дан ичилади. Халқ табобатида қирқбўғим чойи дезинфекцияловчи восита сифатида ангина ва оғиз бўшлиғи касалликларида ғарғара қилинади. Бурундан ёки тиш олдирганда қон кетганда чой билан чайилса, бир неча дақиқада қон оқиши тўхтайди. Қовуқ бўшашиб қолганда, оёқлар кўп терланганда ва қон томирлар кенгайганда қирқбўғимли ванна қилинади. Болгария халқ табобатида қирқбўғим буйрак ва қовуқда қум пайдо бўлганда, ревматизм, қон босими ошганда, подаграда ҳам ишлатилади.
Пешоб ҳайдовчи ва қон тўхтатувчи қимматбаҳо дорилар ўрнига табиат инъом этган бу гиёҳ билан шифо истаб юрган беморларни даволаш кутилган ижобий натижаларга олиб келиши мумкин.
narrator 2 Косметикада ҳам қирқбўғим қўлланилади. Терининг йирингли яраларига, ҳуснбузар тошганда салфеткага қирқбўғим чойи шимдирилиб боғлаб қўйилса шифо бўлади. Қирқбўғим чойи билан ҳар ҳафтада 2-3 марта бош ювилса, соч ўсиши тезлашади ва тўкилиши камаяди, қазғоқ пайдо бўлмайди. Қирқбўғим ёзги поясининг ер устки қисми май ойидан ўроқ билан ўриб олинади ва бостирма остида ёки чордоқда ёйиб қуритилади. Қуритилган ўсимлик, бошқа бир хил шифобахш таъсир кўрсатадиган гиёҳлар жамланмаси билан бирга дамланма ҳолида истеъмол қилиниши мумкин. Бироқ бунинг учун жамланмага қўшиладиган гиёҳлар таркиби ва шифобахшлик ҳусусияти яхши ўрганилиши ёки шифокор маслахатини олиш керак бўлади. Сизга асқотадиган қизиқарли маълумотларни фақат бизнинг www.najot.com сайтимиздан топишингиз мумкин.